Реал даромад — аҳолининг пул даромадларига сотиб олиши мумкин бўлган товар ва хизматлар миқдори. Реал даромад аҳолининг турмуш даражасини ифодаловчи асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Реал даромад, одатда, сотиб олиш мумкин бўлган мол-мулк ва товармоддий бойликлар миқдори билан ўлчанади. Агар пул даромади истеъмол бозоридаги ня/>хларга нисбатан тезроқўсса Реал даромад ҳам ошиб боради.

Реал даромадни кўпайтириш учун нархларнинг кескин кўтарилиб кетишининг олдини олиш, иш ҳақини индексациялаш, импорт ўрнини босувчи товарлар и.ч.ни кенгайтириб, экспорт даромадларини кўпайтириб бориш каби чора-тадбирлар амалга оширилади[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил