Reallik
Реаллик (лот. реалис — ҳақиқий) — борлиқнинг воқеликда ҳақиқатда мавжуд бўлган қисми. Нарсаларнинг борлигининг йўқлиги (имкониятдагиси, эҳтимолдагиси ва шу сингарилари) билан таққосланадиган жиҳати. Файласуфлар Р.ни воқеликдан фарқ қилишади. Р. муайян буюмдаги бирон-бир муҳим нарсанинг мавжудлиги сифатида, яъни шу нарсанинг ўзининг борлиғи тарзида тушунилса, воқелик эса муайян нарсадаги барча мавжуд бўлган ва бўлмаган жиҳатларининг мавжудлиги сифатида талқин этилган. Марксчилар Р.ни обектив Р. билан, материя билан айнанлаштириб, унинг кўламини бир ёклама, торайтириб талқин этишган. Аслида воқелик ҳозирги пайтда амалга ошган имкониятлар йиғиндиси. Р. воқеликдаги биз назарда тутган жиҳатлар мажмуи. Р.нинг физик Р., биологик Р. ва бошқа турлари бор. Р. ўзига моддийликни ҳам, маънавийликни ҳам, имконият, эҳтимолликни ҳам қамраб олиши мумкин. Инсон тафаккури ҳам, гарчи бу борлиқнинг маънавий шаклига кирсада, реалдир. Агар бирор объектда биз назарда тутган нарса ёки ҳодиса мавжуд бўлмаса, уни шу жиҳатдан нореал деймиз.
Адабиёт
- Основи философии, Т., 1998; Каримов Т., Реал олам нима?, Т., 1973.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |