Rebloshon
Реблошон (франсузча: реблочон) ёки Реблошон де Савоиэ (франсузча: реблочон де Савоиэ) — Алп тоғлари этагида жойлашган Франсиянинг Савой вилоятидан пастеризацияланмаган сигир сутидан тайёрланган франсуз юмшоқ пишлоқидир. 1958-йилда у маҳаллий назорат остидаги номни олди (АОC).
Тарихи
Реблошон дастлаб Тоне ва Арлй водийларида ишлаб чиқарилган. Пишлоқнинг номи франсузча реблочер феълидан келиб чиққан бўлиб, „сигирни қайта соғиш“ деган маънони англатади[1]. Ривоятларга кўра, ХИВ-асрда деҳқонлар ишлаб чиқарилган сут миқдорига қараб солиқ тўлаганлар ва ўлпон миқдорини камайтириш учун улар солиқчилар ҳузурида сигирларни соғишмаган, кетишгандан сўнг сигирларни яна соғишар эди. Бу жуда ёғли сутдан деҳқонлар ажойиб пишлоқ тайёрладилар.
Тайёрланиши
Реблошон ишлаб чиқариш учун учта зотли сигирлардан хом сут ишлатилади: абонданс, тарентез ва монбелярд[2].
У диаметри 14 см, баландлиги 3-4 см бўлган доира шаклида қилинган.Ўртача оғирлиги 450 г. Диаметри 9 см бўлган доира шаклида реблошоннинг кичикроқ тури ам мавжуд. массаси 240-280 г. массаси, қолипларга солиб[3] пресслаб, пишлоқ идишда шўр сувда ювиб, 2-4 ҳафта давомида пишиб етилади.
Хусусияти
Реблошон — бу „ювилган қобиқ“ деб аталадиган юмшоқ пишлоқ, чунки пресслангандан кейин у шўр сувда ювилади. Пишган пишлоқ апелсин қобиғи билан юпқа оқ қопламали ва юмшоқ, эластик, ёғли пишлоқли хамирга эга[1]. Таъми бой, мевали ва ёнғоқли ноталарга эга. Пишган реблошон жуда кучли ҳидга эга[4].
Анъаналар
Франсиянинг (франсузча: Ла Cлусаз Клусаз қишлоғидаЛа Cлусаз) ҳар йили ўтказиладиган реблошон фестивалидир. Байрамда пишлоқ катта мис қозонда қайнатилади ва жойида татиб кўрилади[5][6].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Французские сыры: иллюстрированная энциклопедия 2003.
- ↑ „Реcонну АОП“. 2016-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 13-декабр.
- ↑ „Cоннаîтре ле Реблочон“. 2016-йил 19-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 13-декабр.
- ↑ „Течноресто“. 2018-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 8-апрел.
- ↑ Франция. М.: РИПОЛ классик, 2013 — 250-бет. ИСБН 978-5-386-04715-3.
- ↑ „Фêте ду Реблочон эт де л’Артисанат“. 2016-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 9-апрел.
Адабиётлар
- Масуи К., Ямада Т. Французские сыры : иллюстрированная энциклопедия = [Френч Чеэсес] / Казуко Масуи, Томоко Ямада ; вступ. сл. Ж. Робюшон ; пер. с англ.: С. Сапронов ; фото Й. Маруяма. — СПб. : Изд. дом «Нева», 2003. — С. 175. — (А Дорлинг Киндерслей Боок). — ИСБН 5-7654-2333-7.
- Ле Гранд Лароуссе гастрономиқуэ / Исабелле Жеуге-Майнарт. — Лароуссе, 2007. — П. 731. — 992 п. — ИСБН 978-2-03-582360-1.
- Чарлес Синcлаир. Реблочон // Диcтионарй оф Фоод: Интернатионал Фоод анд Cоокинг Термс фром А то З. — Сеcонд Эдитион. — Лондон: А & C Блаcк, 2004. — П. 477. — 632 п. — ИСБН 978-1-4081-0218-3.
Ҳаволалар
- „Официальный сайт“ (фр). Қаралди: 2015-йил 13-декабр.
- Савойский реблошон (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-02-05 санасида архивланган) (рус.)
- О реблошоне на сайте ИНАО (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-03-04 санасида архивланган) (франс.)