Редиска, редис (Рапҳанус сативус вар. радиcула) — карамгулдошларга мансуб бир (экилган йили гуллайди) ва икки (2йили гуллайди) йиллик сабзавот экини. Дунёдаги кўпгина деҳқончилик минтақаларида очиқ ва ёпиқ (ҳимояланган) ерларда ўстирилади. Гуллари икки жинсли, четдан (ҳашаротлар орқали) чангланади. Қўзоғи урчуқсимон ёки ғўласимон, уруғи оч кулранг, 1000 донаси 8—10 г. Илдизмеваси текисдумалоқ, узун, конус ва дук (урчуқ) шаклида, туси, асосан, оқ, қизғиш, қизил ва тўқ қизил рангда, вазни 5 г дан 200 г гача. Таркибида қанд, оқсил, С витамини бор. Совуққа чидамли, намсевар ўсимлик. Уруғи 3— 4°да уна бошлайди. Ўсиши ва илдизмевасининг ривожланиши учун энг мақбул ҳарорат 15—18°. 3—4° совуққа бардош беради. Унча ёруғ бўлмаган жойда, Мас, парникда ҳам яхши ўсади. Дала шароитида 50—120 с ҳосил олинади. Иссик^она ва парникларда Р. уруғи дастаки сеялкада ёки қўлда 1—1,5 см чуқурликда экилади. Парниклар шамоллатиб ва тез-тез суғориб турилади. Суюқ минерал ўғит билан озиқлантирилади. Парникса 20—40 кунда етилади. Уруғ олиш учун Р. иддизмеваси 60Х30 ёки 60х60 см килиб экилади. Кузоқлари ёппасига сарғайганда ўриб олинади, куригандан кейин янчиб, сараланади. Ҳар га ердан 12— 15 с уруғ олинади. Уруғининг унувчанлиги 4—5-йил сақланади.

Ўзбекистонда Р.нинг Қизил улкан (серҳосил, кечпишар, 40—50 кунда етилади, йирик, узун — 12—15 см, эти оқ, зич, серсув), маҳаллий Майский (ўртапишар, 40—45 кунда етилади, оч қизил, узун). Думалоқ, (қизил, оқ учли, ўртапишар, майдароқ), Сакса (жуда эртапишар — 25 кунда етилади, думалоқ, тўқ қизил, ўртача йирик) ва Дунгани 12/18 (эртапишар навлари рнлаштирилган.

Зараркунандалари: карамгулдошлар бургалари, қандалалар ва бошқа; касалликлари: қора илдиз, фомоз, фузариоз ва бошқа

Рафиқа Ғанихўжаева.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил