Referat
Реферат (лот. реферо — ахборот беряпман) — бирор илмий асар, мақола, ўқилган китоб ва ҳоказо мазмунининг қисқача ёзма ёки оғзаки баёни; ўрганилган илмий масаланинг натижаси ҳақида ахборот; тегишли адабиёт ва бошқа манбаларнинг қисқартирилган шархли таҳлилини ўз ичига олган маълум мавзудаги маъруза. Р., одатда, илмий ахборот вазифасини ўтайди. Унда муайян мавзу ёритилиши билан бирга, тегишли илмий назариялар, илмий хулосалар тахлил этилиши ва танқид қилиниши мумкин. Ўзбекистонда Р. илмий тадқиқот муассасалари, олий ўқув юртлари, академик лицейлар, касбҳунар коллежлари, умумий таълим мактабларида кўп қўлланиладиган дидактик воситадир. Умумий ўрта таълим мактаблари, касбҳунар коллежлари, академик лицейлар ўқувчилари ҳамда олий ўқув юртлари талабаларининг факултатив машғулотлардаги махсус ахборотлари ҳам Р. дейилади. Диссертация юзасидан тайёрланадиган Р. (автореферат)да диссертациянинг асосий мазмуни ва хулосалари ифодаланади.
Рўзмон Келдиёров[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |