Рефик Ибраҳимович Музафаров (қрим-татарча: Рефиқ Ибраим оğлу Музафаров, 1928-йил 18-апрел Биюк-Асс Ак-Шайх (Раздолненский) тумани – 2011-йил 20-декабр) – филология фанлари доктори, профессор. Қрим-татар Халқ Мажлиси иккинчи Қурултойи делегати, Қрим-татар Халқ Мажлисининг биринчи чақирув депутати, маданият, тил ва дин масалалари билан шуғулланган.

Рефик Ибраҳимович Музафаров
Таваллуди 18-апрел 1928-йил
Биюк-Асс, Ак-Шайх (Раздоленский), Қрим Автоном Совет Социалистик Республикаси, РСФСР, СССР
Вафоти 20-декабр 2011-йил(2011-12-20)
(83 ёшда)
Симферопол. Украина
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР → Ukraina bayrogʻi Украина
Соҳаси Қрим-татар фолклори
Таълими Тошкент давлат педагогика институти
Илмий даражаси Филология фанлари доктори
Илмий унвони Профессор

Рефик Музафаров 1928-йил 18-апрелда туғилган. У кўп сонли қрим-татарлар қатори Ўзбекистонга кўчирилган. Чирчиқ шаҳрида яшаган.

1960-йилда номзодлик, 1967-йилда Бокуда Қрим-татар фолклори бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

1967-йил июн ойида филология фанлари доктори Музафаров Кремлда Андропов, Шчелоков, Руденко ва Георгадзе томонидан ташкил этилган Қрим-татар Халқ Мажлиси делегацияси таркибида эди.

Рефик Музафаровнинг меҳнат фаолияти давомида унга нисбатан турли хил кўринишда босимлар ўтказилган. 10 га яқин олий ўқув юртидан турли баҳоналар билан ишдан бўшатилган.

У ўша пайтда СССРда қрим-татар филологияси бўйича илмий даражага эга бўлган ягона мутахассис бўлган. У ёзган китоб ва мақолалар нашр этилмаган. Унинг китобларидан бири Қозон университети нашриёти томонидан нашрга тайёрланади, аммо чоп этилмайди.

У Улуғ Ватан уруши йилларида қрим-татар халқи, депортация жойларидаги вазият ҳақида материаллар тўплаган.

1987-йилда у рафиқаси билан Қримга қайтиб келди. 1990-йилда Феодосияда қрим-татар ва рус тилларида нашр этиладиган „Ватан“ журналига асос солади. Қрим-татарларнинг „Ватан“ маданий-маърифий ва илмий тадқиқот маркази директори бўлган.

2 жилддан иборат „Қрим-татар энсиклопедияси“ни яратди. Ушбу энсиклопедияни Рефикнинг укаси профессор Нуззет Музафаров ўз маблағи ҳисобидан нашр эттирди.

1990—1994-йилларда „Ватан“ журналининг 36 та сони чоп этилди.

Рефик Ибраҳимович Музафаров 2000-йилда Қрим Автоном Республикаси мукофотини қўлга киритади[1].

Рефик Музафаров вафотидан сўнг, 2011-йил 21-декабр куни Ақмесжит – Кебир-Жоми марказий масжидида Қрим муфтийси ҳожи Эмирали Аблаев бошчилигидаги муфтийлик вакиллари, қариндошлар, дўстлар иштирокида жаноза намози ўқилди[2].

Манбалар

  1. ↑ „Решение Президиума Верховной Рады Автономной Республики Крым за 2000 г.“. Государственный Совет Республики Крым. 2021-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-май.
  2. ↑ „В Кебир-Джами попрощались с Рефиком Музафаровым“. ЦЕНТРАЛИЗОВАННАЯ РЕЛИГИОЗНАЯ ОРГАНИЗАЦИЯ ДУХОВНОЕ УПРАВЛЕНИЕ МУСУЛЬМАН РЕСПУБЛИКИ КРЫМ И г.СЕВАСТОПОЛЬ (ТАВРИЧЕСКИЙ МУФТИЯТ) Официальный сайт (2011-йил 23-декабр). 2020-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 10-май.