Рефлекс (лот. реfl эхус — орқага қайтган, шуъла) (тасвирий санъатда) — рангтасвир (баъзан графика)да бирор нарсадан қайтган ранг ва нур шуласи; нарсаларга уни ўраб турган объектлар (қўшни нарсалар, осмон ва ҳоказо)дан қайтаётган нурнинг акси тушишидан ҳосил бўлади. "Р." терминини ҳам натуранинг ўзига; ҳам унинг тасвирига бирдай қўллаш мумкин. Р.нинг аниқ ва нозик ифодалаш билан ҳажмни, ранглар бойлигини ва тасвирланаётган натуранинг тусларини уларнинг ўзаро мураккаб муносабатларида яратишга эришилади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил