Рефлекслар — организмнинг марказий нерв системаси орқали ички ёки ташқи муҳит омиллари таъсиридан рецепторлар қўзғалишига жавоб реаксияси. Р.нинг тузилиш механизми рефлектор ёйдан иборат. Бунда рецепторлар таъсиротни қабул қилиб, сезувчи (афферент) нервларга, улар мия марказига, марказий нерв системаси қўзғалиши миядан ҳаракат органларига узатувчи (эфферент) нервларга, улардан эффекторлар — мускуллар, безлар ҳамда ички аъзоларга ўтказади. Р. аъзолар ишини ва уларнинг ўзаро таъсирини тартибга келтиришда (қаранг Гомеостаз), организм бир бутунлигини сак,лаш ҳамда яшаш шароитига мосланишда катта аҳамиятга эга.

Р. ҳақидаги дастлабки тасаввурларни франсуз философи ва табиацҳуноси Р. Декарт илгари сурган. ХВИИИ асрда Р. ва рефлектор аппарат тўғрисидаги таълимотга швейсариялик А. Галлер, чех Й. Прохаска, шотланд Ч. Белл, франсуз Ф. Мажанди ва бошқа ўз ҳиссасини қўшди. ХИХ асрнинг 2-ярмига келиб, рефлектор (автоматик, ихтиёрсиз), шунингдек, ихтиёрий ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар тўпланди. И. М. Сеченов ўз асарларида "ҳаётдаги барча онгли ва онгсиз актлар бутун моҳияти билан Р.дир" деган эди. Бу тушунчани И. П. Павлов олий нерв фаолияти тўғрисидаги таълимотда ривожлантирди. И. П. Павлов барча Р.нинг келиб чиқиши, механизми ва биологик аҳамиятини ҳисобга олиб, туғма Р.ни шарциз рефлекслар ва ҳаёт давомида орттирилган Р.ни шартли рефлексларта ажратди.

Р. турига қараб, миллисекунддан бир неча секундгача давом этади. Қўзғалиш рефлектор ёйда фақат бир йўналишда — афферент нейрондан эфферентга томон ўтказилади. Бу хусусият нейронлараро қўзғалишни узатиш пайтида ажралиб, синаптик туташишни вужудга келтирувчи кимёвий моддалар (медиаторлар)та боғлиқ. Р. алохидаалоҳида кечмасдан, маълум функсионал ҳамда биологик аҳамиятга эга бўлган мураккаб рефлектор актларга бирлашади (Мас, оғриқни сезиш натижасида ҳосил бўладиган рефлектор Р. да бир мускул қисқарса, иккинчиси бўшашади, нафас ҳамда юрак фаолияти ўзгаради ва ҳоказо). Ички аъзолар касалликлари натижасида патологик Р. рўй бериши мумкин. Мас, ўпка артерияси ички пардасининг маълум кием ига ёт тана таъсирида юрак иши тўхтайди (шарциз патологик Р.), обҳаво ёмон пайтда тоққа кўтарилаётганда юрак тож томирларида спазм рўй беради, худди шу ҳолат обҳаво яхши вақтда ҳам худди ўша жойда такрорланиши мумкин (шартли патологик Р.). Шартли патологик Р. такрор таъсирот билан мустаҳкамланмасада, узоқ вақтгача сақланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил