Regata
Регата (итал. регата — қатор, саф) — эшкакли, елканли ёки моторли қайиқларда туркум пойгалардан иборат спорт мусобақалари. Турли класс кемалари учун туркум пойгалар ташкил қилинади (Мас, олимпиада елканли Р.си — 7 та пойгадан иборат). Баъзан сувмоторли спорти мусобакалари ҳам Р. деб аталади. Ҳар бир кемага пойгани тўғри тамомлаганлиги учун очколар берилади. Пойгада энг кам очко туплаган кема ғолиб ҳисобланади.
Ўзбекистон елканли кема спорти федерацияси (1974-йил ташкил килинган) республика биринчилигини ўтказади, халқаро мусобақаларни ҳам ташкил этади. Спортчиларимиз Тошкент вилоятининг Чорвоқ сув омбори ва Навоий сув ҳавзасида ўз машғулотларини ўтказадилар (яна қаранг Елканли кема спорти).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |