Рекет (инглизча раcкет — қўрқитиш, дўқ-пўписа) — товламачилик, қўрқитиш, дўқпўписа, зўравонлик ва бошқа йўллар билан бирор нарса ундириш. Одамларни гаровга олиш орқали, автомобилларни ўғирлаб эгаларидан катта пул талаб қилиш кабилар ракетга киради.

Ракет дастлаб Италиянинг Сицилия оролида пайдо бўлиб, сўнг бутун Европа мамлакатларига ёйидди. АҚШда зўравон товламачи гангстерлар ракет дейилган. Собиқ СССР ҳудудида 80-йилларнинг 2-ярмидан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлар, кооперативлар, хусусий корхоналар, биржалар, савдо уйлари, тижорат дўконлари пайдо бўлиши билан ракет вужудга келди. Ракет оғир жиноятлар гуруҳига киради. Ўзбекистонда унга қарши кескин кураш олиб борилиши натижасида ракет билан боғлиқ жиноятлар анча камайди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил