Рене Ален (1922.3.6, Ванн) — франсуз кинорежиссори. "Янги тўлқин" (франсуз киносидаги оқим) вакили. Олий кино маълумот институтида ўқиган. Кинопублицистиканинг фашизмга қарши олий намунаси бўлган "Герника", "Тун ва туман" номли ҳужжатли филмларни яратди. "Хиросима, муҳаббатим менинг", "Уруш тугади", "Ўтган йили Мариенбадда", "Уйга кетишни хоҳлайман" сингари бадиий филмлари 6н шуҳрат қозонган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил