Rentgen
Рентген — рентген ва гамманурланишлар экспозиция дозасининг бирликлар тизимига кирмаган бирлиги; улар ҳавони ионлаш таъсирини ифодалайди. В. К. Рентген шарафига қўйилган. Р билан белгиланади. 1 Р рентген ва гамманурланишда иштирок этувчи электронлар 0,001293 г ҳавода бир хил ишорали барча ионларнинг йигинди заряди 4’ЙУ Кл га тенг бўлган ионларни ҳосил қиладиган доза. 1 Р 1 см³ ҳавода 2,083109 жуфт ион ёки 1 г ҳавода 1,61 10’2 жуфт ион борлигини англатади. Рентген Халқаро бирликлар тизимидатк экспозиция дозаси (Кл/кг) билан куйидагича боғланган: 1 Р=2,57976104 Кл/кг . Дозиметрияда рентгеннинг физик эквиваленти РФЕ ва биологик эквиваленти РБЕ деган доза бирликлар и мавжуд. РФЕ турли ионловчи нурланишни ифодалайди; унда 1 г моддада ютилган энергия миқдори 1 Р дозали рентген ёки гамманурланиш 1 г ҳавони ионлаш учун сарф қилган энергияси миқдорига тенг . 1 РФЕ = 85 эрг/г . РБЕ турли ионловчи нурланишнинг биологик тўқимада ютилган шундай мик,дорики, унинг биологик таъсири 1 Р дозали рентген ёки гамманурланишнинг таъсирига эквивалент. Рентген техника, тиббиёт ва бошқа соҳаларда кенг қўлланади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |