Ренука ёки Конкана (Скт. Ренука, рену = "гул чанги" сўзидан) сўнгги даврлар ҳинд мифологиясида шоҳ Прасенажит ёки Ренунинг қизи, браҳман Жамадагни хотини ва Вишнунинг олтинчи туғилиши деб ҳисоблануcвчи Парашурама („болта билан Рама“)нинг онаси[1].

Унинг еттинчи манвантарада (саптариши), яъни замонавий даврда яшаган етти афсонавий риши (буюк ҳинд донишмандлари)дан бири бўлган турмуш ўртоғи ҳақида Маҳабҳарата, Рамаяна ва Бҳагавад Пуранада ҳикоя қилинади[2].

Оила тарихи

Жамадагни рафиқаси билан Гангга дарёсидан унча узоқ бўлмаган жойда яшаган[3]. Ренука эса ўзининг муқаддаслиги ва поклиги учун дарёдан сувни ҳеч қандай идишсиз, думалоқ шар шаклида олиб юриши мумкин эди,. Аммо, кун келиб бу аёл гуноҳга ботиб, ўзидаги қимматбаҳо қобилиятни йўқотди. Аниқроғи, самовий қўшиқчилар ва мусиқачилар шоҳи, гандхарваларнинг яримхудолари Читра-ратҳа ва рафиқасининг ўзаро эркалашларини томоша қилган Ренукада нопок фикрлар пайдо бўлди. Бундан хабар топган эри ўғилларига ўз оналарини ўлдиришни буюрди. Уч катта ўғил ота буйруғини бажаришдан бош тортди ва оталарининг қарғишига учради. Оқибатда улар жинни бўлиб қолишди. Тўртинчи ўғил Парашурама онанинг бошини кесиб ташлади. Жамадагни унга ҳар хил яхшиликларни ваъда қилди. Парасурама отасидан бошқа тилаклар қаторида онасини аввалги поклигида ва унга нима бўлганини тўлиқ билмаган ҳолда ҳаётга қайтаришини, шунингдек, акаларига ақлларини қайтаришни сўради. Буларнинг ҳаммасини Жамадагни бажарди[4].

Ренукани илоҳийлаштириш

Ҳиндистонда халқ илоҳаси Ренукага Еллама илоҳаси ибодатхонаси барпо қилинган. Ушбу маъбад Шри Ренука-деви деб ҳам аталади. У мамлакат жануби-ғарбидаги Карнатака штатининг Саундатти туманида жойлашган.

Шимолий Ҳимачал-Прадеш штатидаги энг катта кўлнинг номи ҳам Ренука деб аталади. Шунингдек, айни штатда Ренука қадамжоси деб аталувчи қўриқхона ҳам бор.

Манбалар

  1. ↑ Ренука // Энциклопедический словарь Брокгауза и Ефрона : в 86 т. (82 т. и 4 доп.). — СПб., 1890—1907.
  2. ↑ Джамадагни // Энциклопедический словарь Брокгауза и Ефрона : в 86 т. (82 т. и 4 доп.). — СПб., 1890—1907.
  3. ↑ Джамадагни // Энциклопедический лексикон: В 17 т. — СПб.: Тип. А. Плюшара, 1835—1841.
  4. ↑ Читра-ратха // Энциклопедический словарь Брокгауза и Ефрона : в 86 т. (82 т. и 4 доп.). — СПб., 1890—1907.