Реометр (лот. реос — оқим ва метро — ўлчайман) — газ сарфини ўлчаш учун мўлжалланган асбоб. Иши капилляр найчадаги ёки бошқа дросселловчи (босимни пасайтирувчи) қурилмадаги газнинг сарфи билан чизиқли (бевосита) боғлиқ бўлган газ босимининг пасайиши (босимлар фарқи) ни ўлчашга асосланган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил