Repatriatsiya
Репатриация (лотинча: репатриатио — ватанга қайтиш) — уруш оқибатида ватанидан ташқарига чиқиб қолган ҳарбий асирлар ва фуқароларни, шунингдек, фуқаролик ҳуқуқи тикланган муҳожирларни ўз ватанига қайтариш. Репатриация одатда, халқаро шартномалар асосида амалга оширилади (масалан, ҳарбий асирларни репатриация қилиш). Шунингдек, шартномадан ташқари асосда ҳам бўлиши мумкин. Бу ҳолда репатриация қилиш имконияти манфаатдор давлат ёки давлатлар қонунларида назарда тутилган бўлиши керак[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Репатриация“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Р-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |