Ресифе ёки Пернамбуку — Бразилиядаги шаҳар, Жанубий Американинг энг шарқий чеккасида. Пернамбуку штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 1,4 миллион киши (2000). Бразилиянинг Атлантика океани соҳилидаги муҳим порти (четга шакар, тропик мевалар, пахта, тери хом ашёси, ёғоч чиқарилади). Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Мамлакатнинг шимоли-шарқидаги муҳим иқтисодий марказ. Озиқ-овқат (асосан, шакарқанд, тамаки), тўқимачилик, машинасозлик, семент, кимё, кўнпоябзал саноати корхоналари мавжуд. Унтлар, Филология академияси, штат музейи бор. Шаҳарга 1548-йилда баликчилар қишлоғи ўрнида асос солинган. Мустамлакачилик даврига оид кўплаб меъморий ёдгорликлар (монастир, қалъа, черковлар) сақланган. Туризм марказларидан.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил