„Ресници“ (русча: Ресницы, яъни „Киприклар“) — „Братя Грим“ рус рок-гуруҳи ижро этган қўшиқ. 2005-йилнинг 11-майида гуруҳнинг „Братя Грим“ номли албомининг иккинчи сингли ўлароқ чиқарилган. Албомга учинчи трек ўлароқ киритилган. Қўшиқ матни ва куйини гуруҳ аъзолари, ака-укалар Борис Бурдаев ва Константин Бурдаевлар ёзган. Қўшиқ Россияда хитга айланган ва гуруҳга катта шуҳрат олиб келган[1].

„Ресници“
„Бртая Грим“ қўшиғи
Братя Грим албомидан
Чиқарилган санаси 2005
Ёзиб олинган 2005
Жанр поп-рок
Давомийлиги 3:01
Лейбл Мегалинер Реcордс
Қўшиқ муаллиф(лар)и Борис Бурдаев
Константин Бурдаев
Бастакор(лар) Борис Бурдаев
Константин Бурдаев
„Братя Грим“ хронологияси
„Барабан“ „Ресници“ „Лето“
Клипи
„Ресници“ ЁуТубеда

Тарона Россияда ва айрим МДҲ мамлакатларига хитга айланган. Гуруҳ қўшиқ учун 2005-йилда „Золотой граммофон“ ҳамда „Песня года“ мукофотлари билан тақдирланган. Шунингдек, қўшиқ 2006-йил „Фузз“ журналининг „Энг яхши қўшиқ“ (русча: Лучшая песня) номинациясида мукофоти билан тақдирланган.

„Ресници“ қўшиғи учун содда клип суратга олинган. Ундан гуруҳ аъзолари қўшиқни кўп қаватли иморат томида ижро этаётгани тасвирланган. Клип рус мусиқа телеканалларида кенг эфирга узатилган[2].

Манбалар

  1. ↑ Бойкова, Марина „Костя Грим: после испытаний и потерь…“ (русча). Радиус города (апрел 2012). Қаралди: 17-сентябр 2022-йил.[сайт ишламайди]
  2. ↑ Арасланов, Антон „"Братья Грим": о "Ресницах", кровной мести, обнаженке в публичных местах и музыке Читайте на WWW.КП.РУ: ҳттпс://www.кп.ру/даилй/26558/3577760/“ (русча). КП (29-июл 2016-йил). Қаралди: 17-сентябр 2022-йил.

Ҳаволалар