Respublika
Республика (лотинча: республиcа, рес — иш ва публиcус — ижтимоий, умумхалқ, халқ) — халқ иши, давлат бошқаруви шакли, унда барча давлат ҳокимияти органлари сайлаб қўйилади ёки умуммиллий ваколатли муассасалар (парламентлар) томонидан шакллантирилади, фуқаролар эса шахсий ва сиёсий ҳуқуқларга эга бўладилар. Тарихан Республика антик даврда монархиянинг зидди сифатида вужудга келган (Афинадаги қулдорлик демократияси). Мил. ав. В-ИВ асрларда Спарта ва мил. ав. ИИ асрда Рим давлати аристократлар қисми манфаатларини ифода этган. Ўрта аерларда Республика бошқарув шаклини қўллаган Венеция ва Генуя сингари шаҳардавлатлар бор эди.
Ҳозирги вақтда жаҳондаги 190 давлатдан 140 дан ортиғи Республика ҳисобланади. Бошқарувнинг Республика шакли қуйидаги турларга ажратилади: 1) президентлик Республикаси (АҚСҲ, Мексика ва бошқалар), бунда президент умумхалқ сайловида сайланиб, бир вақтнинг ўзида давлат ва ижро этувчи ҳокимият бошлиғи ҳисобланади; 2) парламентар республика (Италия, ГФР, Венгрия ва бошқалар), бунда парламент тўлиқ ҳокимиятга эга бўлиб, унинг олдида ҳукумат сиёсий жавобгар ҳисобланади. Парламент президентни сайлайди. Бунда президент фақат давлат бошлиғи бўлиб, ижро этувчи ҳокимият бошлиғи ҳисобланмайди; 3) аралаш типдаги республика (ярим президентлик; Франсия, Португалия, Финландия, Европадаги тоталитар тузумдан халос бўлган янги мамлакатларнинг аксарияти), бунда президентлик республикаси билан парламентар республика хусусиятлари қўшилиб кетади. Яъни президент умумхалқ сайловларида сайланиб, юридик ва реал кенг ваколатларга эга бўлади. Бироқ ҳукумат парламент томонидан ташкил этилади ва у нафакат президент олдида, балки парламент олдида ҳам сиёсий жавобгар бўлади. Бунда президент ҳукуматга умумий раҳбарлик қилади, лекин уни бош вазир бошқаради. Президент маълум ҳолатлар юз берганда парламентни тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси — суверен демократик республика бўлиб, мамлакатимизда президентлик Республикаси бошқарув шакли амал қилади.
Яна қаранг
Манбалар
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Сиёсатга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |