Ressora

Рессора (франсузча: рессорт — қайишқоқлик) — транспорт машиналари (автомобил, вагон, трактор ва бошқалар)да йўлнинг нотекислигидан ҳосил бўладиган силкинишларни юмшатиб берадиган қайишқоқ (эластик) мослама. Металл, гидравлик ва пневматик хиллари бор. Металл Рессора кенг тарқалган; у листли, пружинали ва торсион хилларга булинади. Листли Рессора турли узунликдаги махсус пулат полосалардан ясалади. Асосан, автомобил, трактор, вагон ва бошқаларда ишлатилади. Пружинали Рессора винцимон силиндрик пружиналардан иборат. Енгил автомобиллар, темир йўл транспорти ва бошқаларда ишлатилади. Торсион Рессора узун эластик пўлат стержендан иборат;.у буралишга хизмат қилади. Вир учи рамага маҳкамланади, иккинчи учи рамадаги махсус втулкадан утказилади. Шу учидаги ричаг ғилдираклардан тушадиган кучларни рамага юмшатиб утказади.
Асосан, автомобилларнинг олд ғилдиракларига ўрнатилади. Гидравлик Рессорада суюклик силиндрнинг бир бушлиғидан иккинчи бўшлиғига калибрланган тешик орқали ўтади. Пневматик Рессорада газ ёки ҳавонинг қайишқоклик хусусиятидан фойдаланилади.[1]
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |