Рецидив (лотинча: реcидивус — қайталанувчи, такрорланувчи) (тиббиётда) – бирор касалликка учраган беморда мазкур касалликнинг қайталаниши. Ич терлама, паратифлар, вирусли гепатитларда кузатилади. Бемор ўзини енгилроқ ҳис қила бошлаган ва касаллик аломатлари йўқола бораётган даврда касаллик қайтадан авж ола бошлайди. Беморнинг умумий аҳволи ёмонлашади. Юқумли касалликларга нисбатан олинса, пасая бошлаган гавда ҳароратининг қайтадан кўтарилиши Р. бошланишининг даракчиси ҳисобланади. Одатда, Р. дастлабки касалликдан оғирроқ ўтади, чунки бемор бетобликдан сўнг ҳали кучқувватини тўла тикламаган бўлади. Р. аломатлари пайдо бўлиши билан врач бемор аҳволига мос келадиган режим тайин қилади ва қўшимча доридармон ва муолажалар буюради[1].

Норвегия

Норвегия дунёда энг паст рецидив жиноятларни содир этган мамлакат сифатида 2010-йил 20%[2][3], 2014 йилда 24%, 2015 йилда 23%, 2016 йилда 22%, 2017 йилда 19% ва 2018-йилда 18% кўрсатгич билан ўз ўрнига эга бўлди[4]. Норвегияда 2017-йилдан бошлаб 5 йиллик даврда такрорий жиноятлар даражаси ҳар қандай айбланган жиноят учун 38,7%, мулкни ўғирлаш учун 49,6%, жиноий зарар учун 45,2%, зўравонлик ва шафқацизлик учун 46,8%, жинсий жиноятлар учун. 31,7%, гиёҳвандлик ва алкоголизм билан боғлиқ жиноятлар учун 48,1%, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун 27,8% ташкил қилди[5].Норвегиядаги қамоқхоналар ва Норвегия жиноий адлия тизимининг асосий мақсади маҳкумларга жазо тайинлашдан кўра, уларни қайта тарбиялш ва реабилитация қилишга қаратилган.


Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ „Сентенcед то Сервинг тҳе Гоод Лифе ин Норwай“. тиме.cом. 2024-йил 17-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-август 2024-йил.
  3. ↑ „Wҳй Норwай'с присон сйстем ис со суccессфул“. бусинессинсидер.cом. Қаралди: 9-август 2024-йил.
  4. ↑ „Cорреcтионал Статистиcс оф Денмарк, Финдланд, Иcеланд, Норwай анд Сwеден“. фангелси.ис. Қаралди: 9-август 2024-йил.
  5. ↑ „Оффенcес инвестигатед“. ссб.но. Қаралди: 9-август 2024-йил.