Retsidivism
Рецидивисм (/рɪˈсɪдɪвɪзəм/; реcидиве ва -исм дан ташкил топган бўлиб, реcидивус лотин тилидан „такорорланувчи“ деган маънони англатади, ре- „қайта“ анд cадо „йиқиламан“) — бу шахснинг салбий оқибатларни бошдан кечирганидан кейин ўзи истамаган ҳолда ўша хатти-ҳаракатларни такрорлаши. Ушбу тушунча жиноятни қайта содир этган, шунингдек, худди шундай жинояти учун қайта ҳибсга олинган собиқ маҳкумларнинг фоизини кўрсатиш учун ҳам қўлланилади.
Бу атама кўпинча жиноий хатти-ҳаракатлар ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш билан биргаликда ишлатилади. Рецидивисм – бу „релапсе“ сўзининг синоними бўлиб, у тиббиётда ва гиёҳвандликнинг касаллик моделида кўпроқ қўлланилади.
Афро-америкаликлар ва рецидивисм
Қўшма Штатлардаги қамоққа олиш даражаси афро-америкаликлар Қўшма Штатлар аҳолисининг атиги 13 фоизини ташкил қилади[1]. Оқ танлиларга қараганда, афро-америкаликлар зўравонлик жиноятлари учун 6,4 баравар, мулкий жиноятлар учун 4,4 баравар ва гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун 9,4 баравар кўп қамалган[2].
Қамоқхонага қайтган аҳолининг кўп қисмини афро-америкаликлар ташкил қилади, аммо аҳоли орасида рецидивисмни ўрганишга бир нечта тадқиқотлар қаратилган. Рецидивисмнинг энг юқори даражаси 18 ёшгача бўлган эркаклар ва афро-америкаликлар орасида кузатилган. Шунингдек, рецидивисм бўйича афро-америкаликлар оқ танлиларга қараганда анча юқори кўрсаткичга эга[3].
Иш билан таъминлаш ва рецидивисм
Рецидивисм бўйича кўпгина тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қамоқхонадан озод этилгандан кейин ишга жойлашадиган собиқ маҳбусларда жиноятни қайта содир этиш даражаси пастроқ бўлади[4]. Яна бир тадқиқотга кўра ҳатто 26 ёшдан ошган собиқ маҳбуслар камроқ жиноят содир этишлари мумкин[5]. Бошқа бир тадқиқот шуни кўрсатдики, собиқ маҳбуслар муддатидан олдин озод қилинган биринчи йили давомида барқарор иш жойини топиб уни сақлаб қолишса, қайта жиноят қилиш эҳтимоли анча камаяди[6].
Таълим ва рецидивисм
Тадқиқотлар таълим рецидивисм ҳолатларини камайтиришини кўрсатган. Маҳбуслар қамоқхонада бўлганларида уларга таълим дастурлари қўлланилса, улардаги рецидивисм ҳолати таълим дастури қўлланилмаган маҳбусларга қараганда 43%га камаяди[7]. Мазкур ҳолатда маҳкумлар таълим дастурларида қатнашиш билан бирга, когнитив қобилиятни, меҳнат кўникмаларини яхшилашлари мумкин. Бундан ташқари улар озодликка чиққандан кейин ҳам ўз таълимларини давом эттиришлари мумкин. Марйланд, Миннесота ва Огаё штатлари таълим ва рецидивисмга оид тадқиқотда иштирок этишган. Тадқиқот шуни кўрсатдики, озодликдан маҳрум этилган жиноятчиларнинг иштирокчи гуруҳи қамоқхонадалик даврида таълим дарсларида қатнашганларида уларда қайта жиноят содир этиш даражаси паст бўлган. Ва шу билан бирга иш билан таъминланганлик даражаси юқори бўлган[8]. Бундан ташқари, маҳкумларнинг таълим даражаси қанчалик юқори бўлса, уларнинг қайта жиноят содир этиш эҳтимоли шунчалик паст бўлиб бораверган. Агар маҳкум касбий гувоҳномага эга бўлса уларнинг такрор жиноят содир этиш даражаси 14,6 фоизга камайган, агарда улар ГЕДга эришган бўлса уларнинг такрорий жинояти даражаси 25 фоизга камайган. Яна Санъат ассоциацияси ёки фан бўйича ассоциацияга эришган бўлса, уларнинг такрор жиноят содир этиш даражаси 70%га камайган[9].
Тадқиқотлар
Рецидивисмни олдини олиш бўйича юзлаб тадқиқотлар ўтказилган. Ушбу тадқиқотлар шуни кўрсатдики, фақат назорат ва жазо чораларига таяниш ҳақиқатдан ҳам кимнингдир жиноят содир этиш эҳтимолини ошириши мумкин, лекин асло камайтира олмайди[10].
Манбалар
- ↑ Триполи, Степҳен Ж.; Ким, Жоҳннй С.; Бендер, Кимберлй (2010). "Ис эмплоймент ассоcиатед wитҳ редуcед реcидивисм?: Тҳе cомплех релатионшип бетwеэн эмплоймент анд cриме". Интернатионал Жоурнал оф Оффендер Тҳерапй анд Cомпаративе Cриминологй 54 (5): 706–20. дои:10.1177/0306624Х09342980. ПМИД 19638472. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_интл-жоурнал-оффендер-тҳерапй-cомпаративе-cриминологй_2010-10_54_5/паге/706.
- ↑ Ҳартней, Чристопҳер; Вуонг, Линҳ (Марч 2009). Cреатед Эқуал: Раcиал анд Этҳниc Диспаритиэс ин тҳе УС Cриминал Жустиcе Сйстем (Репорт). ОCЛC 419266058. ҳттпс://сеарч.иссуэлаб.орг/ресоурcе/cреатед-эқуал-раcиал-анд-этҳниc-диспаритиэс-ин-тҳе-ус-cриминал-жустиcе-сйстем.ҳтмл.
- ↑ Реисиг, Мичаэл Д.; Балес, Wиллиам Д.; Ҳай, Cартер; Wанг, Хиа (Септембер 2007). "Тҳе Эффеcт оф Раcиал Инеқуалитй он Блаcк Мале Реcидивисм". Жустиcе Қуартерлй 24 (3): 408–34. дои:10.1080/07418820701485387. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_жустиcе-қуартерлй-жқ_2007-09_24_3/паге/408.
- ↑ Триполи, Степҳен Ж.; Ким, Жоҳннй С.; Бендер, Кимберлй (2010). "Ис эмплоймент ассоcиатед wитҳ редуcед реcидивисм?: Тҳе cомплех релатионшип бетwеэн эмплоймент анд cриме". Интернатионал Жоурнал оф Оффендер Тҳерапй анд Cомпаративе Cриминологй 54 (5): 706–20. дои:10.1177/0306624Х09342980. ПМИД 19638472. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_интл-жоурнал-оффендер-тҳерапй-cомпаративе-cриминологй_2010-10_54_5/паге/706.
- ↑ Угген, Чристопҳер (Аугуст 2000). "Wорк Ас А Турнинг Поинт Ин Тҳе Лифе Cоурсе оф Cриминалс: А Дуратион Модел Оф Аге, Эмплоймент, Анд Реcидивисм". Америcан Соcиологиcал Ревиэw 65 (4): 529–546. дои:10.2307/2657381. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_америcан-соcиологиcал-ревиэw_2000-08_65_4/паге/н52.
- ↑ Макариос, М.; Б. Стеинер анд Л.Ф. Травис ИИИ (2010). "Эхамининг тҳе Предиcторс оф Реcидивисм амонг Мен анд Wомен Релеасед фром Присон ин Оҳио". Cриминал Жустиcе анд Беҳавиор 37 (12): 1377–1391. дои:10.1177/0093854810382876. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_cриминал-жустиcе-анд-беҳавиор_2010-12_37_12/паге/н74.
- ↑ Департмент оф Жустиcе, „Жустиcе анд Эдуcатион Департменц Анноунcе Неw Ресеарч Шоwинг Присон Эдуcатион Редуcес Реcидивисм, Савес Моней, Импровес Эмплоймент“ (Wайбаcк Мачине сайтида 1 Фебруарй 2018 санасида архивланган), „Департмент оф Жустиcе Оффиcе оф Публиc Аффаирс“, 22 Аугуст 2013
- ↑ Стеурер, Степҳен Ж. анд Линда Г. Смитҳ, „Эдуcатион Редуcес Cриме, Тҳреэ-Стате Реcидивисм Студй“, „МТC Институте анд Тҳе Cорреcтионал Эдуcатион Институте“, Фебруарй 2003
- ↑ Невада Департмент оф Cорреcтионс, „Эдуcатион Сервиcес Неwслеттер“ (Wайбаcк Мачине сайтида 1 Деcембер 2017 санасида архивланган), „НДОC“, Wинтер 2009
- ↑ Липсей, Марк W.; Cуллен, Франcис Т. (Деcембер 2007). "Тҳе Эффеcтивенесс оф Cорреcтионал Реҳабилитатион: А Ревиэw оф Сйстематиc Ревиэwс". Аннуал Ревиэw оф Лаw анд Соcиал Сcиэнcе 3 (1): 297–320. дои:10.1146/аннурев.лаwсоcсcи.3.081806.112833.