Ревдинскит - Сулюдалар синфи минерали бўлиб, бу минерал илк маротаба 1867-йилда Ўрта Уралнинг Ревинск туманидан топилганлиги сабабли унга шундай ном берилган. Аслини олганда, бу минераллнинг серпентинга ўхшаб кетадиган коллоидал ҳили ревдинскит деб аталади.Кейинчалик минералнинг яхшироқ кристалланган ҳили 1908-йили Нипуи тоғидан топилган ва непуит деб номланган[1][2].

Ревдинскит
Асосий
Формуласи (Ни,Мг)6[Си4О10][ОҲ]8
ИМА тизими бўйича
Синфи Сулюдалар синфи
Физик хусусиятлари
Ранги кўкимтир тусли оч яшилдан(феруза ранг) тўқ яшилгача ёки сарғиш, кулранг баъзан яшил
Қирра ранги яшилсимон оқ
Ялтироқлик мойсимон, ҳира
Шаффофлик ярим шаффоф
Қаттиқлик 2-2,5
Синиши нотекис
Зичлиги 2,5-3,2 г/см³ г/см³
сингонияси моноклин

Кимёвий таркиби

Бу минералнинг кимёвий таркиби, серпентинга яқин бўлиб, (Ни,Мг)6[Си4О10][ОҲ]8 ёки (Ни,Мг2СиО22Ҳ2О) дан иборат, ундан фарқи таркибидаги НиО нинг бирмунча кўплигидадир.

Физик-оптик хусусиятлари

Сингонияси моноклин. Кристалларининг қиёфаси майда зирапчасимон тузилишга эга. У кўпроқ тангачалардан иборат агригат ҳолатда тарқалган. Рентгенометрик таҳлил маълумотларидан маълум бўлишича, унинг кристалл структураси каолинит группасига кирадиган минералларга жуда ҳам ўхшаб кетади. Ранги кўкимтир тусли оч яшилдан(феруза ранг) тўқ яшилгача ёки сарғиш, кулранг баъзан яшил. Ялтироқлиги ёғсимон, мумдек ёки ҳира. Қаттиқлиги 2-2.5. Уланиш текислиги {001} бўйича мукаммал. Солиштирма оғирлиги 2.5-3.2 (никел миқдорига боғлиқ) Диагностик белгилари. Оч кўкимтир-яшил ранги, тангача ва майда пластинкачасимон тузилишга эга эканлиги. Бу минерал даҳандам алангасида эримайди ёки қийинчилик билан эрийди. Оксидлартирувчи алангада кўмир устида қиздирилганда қўнғирроқ тусга киради, қайтарувчи алангада эса бахмалдек қўнғир бўлиб қолади. Ёпиқ найчада кўп сув ажратиб чиқаради. Иссиқ ҲCл да эрийди ва елимшак кремнезём ажралади[3].

Ҳосил бўлиши ва конлари

Ревдинскит, фақат таркибида никел ва оз миқдорда магний силикати, оливин, энстатит, серпентин ва бошқа қўшимчалар бўлган ўта асос интрузив жинс массивларининг нураш пўстида учрайди. Ревдинскитнинг серпентин парчалари ўрнида, унинг структура ҳоссаларини сақлаган ҳолда юзага келган псевдоморфозлари ҳам кузатилади. Бу ревдинскитнинг Кристал фазовий панжарасидан магнийни никел билан сиқиб чиқариб, метосаматик йўл билан ҳосил бўлишини кўрсатади. Ревдинскит Ревдинск ва Уфалейск туманларининг никелсиликат мадан конларида бирмунча кўп топилган. Унинг кристалланган ҳиллари, асосан, ўта асос жинс массивлари чеккаларида, оҳактошларда ривожланган карст бўшлиқларини тўлдирувчи серпентинит делювиаллари (Тюленевск кони) ва Халиловск ва Аккеэрмановск конлари (Жанубий Урал) дан ҳам топилган.

Амалий аҳамияти

Ревдинскит бошқа никел силикатлари билан бир қаторда муҳим саноат аҳамиятига эга бўлган никел мадани ҳисобланади[4].

Манбалар

  1. ↑ „непуит“. wебминерал.cом. Қаралди: 10-октабр 2022-йил.
  2. ↑ „минерал непуит“. www.миндат.орг/мин. Қаралди: 10-октабр 2022-йил.
  3. ↑ „МИНЕРАЛОГИЙА“. э-либрарй.намду.уз. Қаралди: 10-октабр 2022-йил.
  4. ↑ „Ревдинскит“. wики.wеб.ру. Қаралди: 10-октабр 2022-йил.

Адабиётлар

  1. Зияева П.Н МИНЕРАЛОГИЙА лабаратория машғулотлати учун ўқув услубий қўлланма,
  2. А. Г. Бетехтин. Минералогия курси "Ўқитувчи: нашриёти Тошкент-1969.