Revmokardit
Ревмокардит, ревматик кардит (юн. кардиа — юрак) — ревматизм оқибатида келиб чиқадиган юрак касаллиги. Бунда юракнинг ички (эндокардит), мускулли (миокардит) ва ташқи (перикардит) қаватлари яллиғланиши мумкин. Бемор дармонсизланади, иситмалайди, юраги тез-тез уради ва оғрийди, нафаси қисади. Р.дан сўнг кўпинча юрак пороклари келиб чиқади. Р. енгил кечганда (бўғимлар яллиғланмай, касаллик белгилари рўйирост кўринмаганда) касаллик беморни безовта қилмай, ўтиб кетиши ҳам мумкин, шунга қарамасдан юракда жиддий патоморфологик ўзгаришлар юзага келади. Шунинг учун ҳам ревматизмнинг дастлабки аломатлари вужудга келганда дарҳол врачга мурожаат қилиш зарур (қаранг Ревматизм). Р. қайталаганда беморнинг аҳволи оғирлашади, қон айланиши бузилади, шунингдек, юрак пороги ва миокардда чандикли ўзгаришлар пайдо бўлиши кузатилади. Р.нинг олдини олиш ва даволашда врачга учрашиб, унинг кўрсатмаларига қатъий амал қилиш керак.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |