Reyka
Рейка (рус. — ёғоч ғўла) — 1) тишли Р. — бир томонига тишлар очилган призматик ёки силиндрик стержен; тишлари тишли ғилдирак (шестерня) тишлари билан илашиб, илгариламақайтма ҳаракат қилади. Айланма қаракатни илгарилама ҳаракатга айлантириб беради ва аксинча. Юк кўтариш механизмлари, станоклар ва бошқаларда қўлланади;2) геодезияда — а) икки нуқта баландлигини аниқлаш учун нивелир билан ишлатиладиган мослама; тўғри тўртбурчак ёки двутавр кесимли, 3–4 м узунликдаги ёғоч тахтача. Ўнги (юзи)да ёки иккала томонида шашкасимон ёки штрих шкалали бўлади; в) оптикмеханик масофа ўлчагич (далномер) билан масофани ўлчашда ўзгарувчан ва ўзгармас базис сифатида ишлатиладиган геодезик асбоб; 3) сувокчиликда, ер ўлчашда ишлатиладиган мослама (қаранг Газчўп).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |