Реймс — Франсиянинг шим.шарқий қисмидаги шаҳар. Марна департаментида. Аҳолиси 191,3 минг киши (1999). Транспорт йўлларининг муҳим тугуни. Каналлар орқали Марна ва Эна дарёлари билан боғланган. Мамлакатнинг мовут саноати ва шампан винолари ишлаб чиқариладиган маркази. Машинасозлик (айниқса, уйрўзғор электр приборлари и.ч.), озиқ-овқат саноати корхоналари, университет бор. Меъморий ёдгорликларидан ИИ асрга оид обидалар ва 11 —ХВИИИ асрларда курил ган СантРеми аббатлиги, НотрДам готика собори ва бошқа сакданган. Шаҳар мил. ав. бунёд этилган, дастлаб Дурокорторум, кейинроқ Реми деб аталган. Р.да ХИХ аср ўрталаригача франсуз қиролларига тож кийдириш маросимлари ўтказилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил