Reynolds soni
Рейнолдс сони — стационар оқаётган бир қанча суюқлик (газ) лар оқимларининг ўхшашлик мезонларидан бири; суюклик кинетик энергиясини ишқаланиш кучини енгишдаги бажарилган ишга нисбатини ифодалайдиган ўлчамсиз катталик. Рейнолдс сони суюкликнинг инерсия ва ички ишқаланиш кучлари орасидаги муносабатни аниқлайди. Кўпгина ҳолларда стационар оқаётган суюкликлар учун Рейнолдс сони бир хил қийматга эга бўлса, бундай суюкликлар гидромеханик ўхшаш суюқликларни ташкил этади. Гидродинамик ўхшаш суюқликларда оқим таснифи ҳам, албатта, бир хил бўлади. Бу қонундан кемасозлик ва самолёцозлик саноатида кенг фойдаланилади. Кема ва самолётлар асл нусхасини синовдан ўтказиш ўрнига уларнинг катталиклари бир неча марта кичрайтирилган моделларни синовдан ўтказиб тегишли хулоса чикарилади. Инглиз физиги ва муҳандиси О. Рейнолде (1842—1912) шарафига қўйилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |