Reysmas
Рейсмас, рейсмус (нем. реипен — чизмоқ ва сар — ўлчов) — ёғоч ёки металл деталлар тайёрлаш учун заготовкаларни режалашда қўлланиладиган чизмачилик асбоби. Металларга ишлов беришда Р. масштабли чизғичдан заготовкага ўлчамларни кўчириш, режа чизиқлари чизиш, чизиқли ўлчамларни ўлчаш учун ишлатилади. Бундай Р. чизғич маҳкамланадиган қисқичли устунча (стойка) дан иборат. Р. ёрдамида режалашни тезлаштириш ва аниқлигини ошириш учун штангенрейсмасдан фойдаланилади. Дурадгорликда ишлатиладиган Р. 2 та бир-бирига параллел қисмлари бўлган қолипдан иборат. Бу қисмларнинг бир учида режа чизиқлари чизиш учун чизғичлар бўлади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |