Reyunion
Реюнион (франсузча: Рéунион, рею. креол.Рéнён) – Франсиянинг денгизорти минтақаси. У Ҳинд океанидаги худди шу номдаги оролда, Мадагаскардан 700 км шарқда жойлашган.
Реюнион франсузча: Ла Рéунион
| |
|---|---|
|
Шиор: Флоребо қуоcумқуэ ферар (Қаерга олиб келсам, гуллаб-яшнайман) | |
|
Мадҳия: Ла Марсеиллаисе (Миллий) Файл:Ла Марсеиллаисе.огг П’тите флеур аимéэ (Минтақавий) | |
|
| |
| Пойтахт | Сен-Дени |
| Расмий тил(лар) | франсузча |
| Ҳукумат | |
• Минтақа кенгаши раиси |
Юггет Белло |
• Департамент кенгаши раиси |
Сирил Мелҳиор |
| Майдон | |
• Бутун |
2,511 км2 |
| Аҳоли | |
• 2023-йилги рўйхат |
873,102 киши |
| Пул бирлиги | Евро |
Географик жойлашуви ва табиати
Реюнион – Мадагаскардан шарқда жойлашган Ҳинд океанидаги вулқонли орол. Энг баланд нуқтаси сўнган вулқон Питон-де-неж (3069 м).
Иқлими – тропик. Оролнинг жануби-ғарбий қисми чўлбиёбонлардан иборат. Шимоли-шарқий томонида ҳинд хурмоси, темир ва зайтун дарахтлари, дарахцимон папоротниклар ва палмалар ўсади.
Давлат тузилиши ва сиёсий партиялари
Давлат тузилиши – Франсиянинг денгизорти департаменти. Оролни Франсия томонидан тайинланадиган префект бошқаради. Ўз-ўзини бошқариш органлари – Бош ва Минтақавий Кенгашлар. Ҳудудий жиҳатдан икки округга бўлинади. Сиёсий партиялари: Коммунистик партия, Демократик ташкилотлар.
Иқтисоди, транспорт коммуникациялари
Қурилиш маҳсулотлари, шакар ишлаб чиқариш заводлари, консерва корхоналари фаолият кўрсатади.
Балиқчилик ва овчилик ривожланган. Шакаркамиш, ванил ва бошка экинлар етиштирилади. Мамлакат иқтисодида туризм ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Импорти: истеъмол ва саноат маҳсулотлари. Экспорти: шакар, ванил, ёронгул ёғи ва бошқалар. 2006-йилда ЙАИМ микдори 4790 млн (аҳоли жон бошига – 5995) долларни ташкил этган. Асосий савдо ҳамкорлари: Франсия ва ЕИ мамлакатлари.
Асосий порти – Ле-Пор.
Тарихи
Орол 1513-йили португаллар томонидан очилган ва бунгача бу ер кимсасиз бўлган. Реюнионнинг географик жиҳатдан қулай (Европа ва Африка ўртасидаги денгиз савдо йўлида) жойлашганлиги ривожланишини таъминлади. 1869-йилда Сувайш каналининг ишга туширилишига қадар орол стратегик жиҳатдан аҳамияти юқори эди. 1642-йили франсуз денгизчиларининг оролга тушиши натижасида орол Франсияга кўшиб олинди ва Бурбон деб номланди. ХВИИ аср охирида қахва плантацияларида ишлатиш учун Мадагаскардан қуллар олиб келинди. Франсиянинг республика деб эълон килиниши билан орол номи Реюнион деб ўзгартирилди. 1946-йил мартида Реюнион „денгизорти департа- менти“, 1974-йилдан эса денгиз орти маъмурий ҳудуди" мақомини олди. 2005-йилда Мозамбик бўғизидан кичик ороллар – Европа ва Басас-да-Индия Франсиянинг Жанубий ва Антарктика ҳудудлари иттифоқига ўтди.
Манба
- Департамент кенгаши сайти (франсузча)
- Префект вебсайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-04-23 санасида архивланган) (франсузча)
- Минтақа Кенгаши веб-сайти (франсузча)