Рез (форс. — майда) — мусиқа безакларидан бири. Урма созлар (ноғора, доира ва бошқалар)да усул зарбаларини, торли чолғулар (танбур, чанг, рубоб ва бошқалар)да товушларни майдалаб (тез ва текис) чалиш услуби. Турли ансамблларда якканавоз созанда ёки яккахон хонандага жўр бўлувчи созларда кенг фойдаланилади. Европа мусиқасида Р.га яқин тремоло атамаси ишлатилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил