Rezba

Резба (рус. резат — кесмоқ сўзидан) — ҳар хил шаклли деталларнинг ички ёки ташқи сиртига ўйилган ариқча ва бўртмалар. Машина деталлари, механизмлар, асбоблар, аппаратлар, иншоотларнинг қисмлари ва деталларни бириктириш учун ишлатилади. Ариқча ва бўртмаларнинг шаклига қараб, учбурчак, тўғри тўртбурчак, трапецеидал, тирак, труба; ўлчов тизимига кўра, метрик ва дюйм; кирим сонига қараб, 1,2 ва кўп киримли; деталнинг ўиилган сиртига ва йўналишига қараб, ташқи (винт, болт ва бошқалар) ва ички (гайка) хилларга, ўрамнинг йўналишига (чапдан ўнгга ёки ўнгдан чапга) қараб, ўнақай ва чапақай хилларга бўлинади. Резбанинг икки қўшни бўртмаси ёки ариқчаси орасидаги масофа (С) Резба қадами дейилади. У ўзгармас (равон) ва катталашиб борадиган бўлиши мумкин. Резбани қўлда (плашка, метчик билан), металл кесиш станокларида (махсус мослама — кесиш каллаги ўрнатиб), ўйиш ва кесиш станокларида очиш мумкин. Резба ўйиш станоги босйм таъсирида ташқи Резба ўйиш учун ишлатилади. Ясси ва думалоқ қуролли хиллари бор. Бунда заготовка сиртидан қиринди олинмайди. Резба металл кесиш станогида ташқи ҳамда ички Резба кесиш мумкин. Бунда плашка ёки кескичлар ёрдамида заготовка сиртидан киринди олинади. Резба қирқиш кескичлари ўрнатилган каллаклар билан Резба очишнинг уюрма усули кенг тарқалган. Бу усулда каллаклар деталга нисбатан экссентрик тарзда жойлаштирилади. Детал каллакнинг бир айланишига мос равишда Резба кадамига тенг ўқ бўйича сурилади.
Резба элементлари (ташқи, ички ва ўрта диаметри, қадами ва бошқалар) Резба ўлчаш асбоблари ва қуроллари ёрдамида текширилади. Булар: калибрлар, микрометр, резбомер, Резба андазалари, синус линейкалар, микроскоп, оптиметр, проектор ва бошқа[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |