Резекне (латишча: Рēзекне; 1893-йилгача Розиттен, 1920-йилгача Режица) — Латвиядаги шаҳар (1773-йилдан). Резекне дарёси бўйида. Рига—Москва ва Санкт-Петербург—Варшава йўналишларидаги темир йўл линиялар тугуни. Аҳолиси 39,5 минг киши (2000). Сутконсерва, сабзавотмева ва гўшт ктлари, сигир соғиш мосламалари, қурилиш асбоблари, темирбетон конструксиялар, аралаш ем ва зиғир тола здлари ишлаб турибди. Амалий санъат ва мусиқа билим юртлари, ўлкашунослик музейи бор. Резекне 1285-йилдан маълум.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил