Рҳенус Гроуп - Европа, Осиё ва Шимолий Америкада фаолият юритадиган Германия логистика компаниясидир.

Шартномавий таъминот

Рҳенус бутун Европа бўйлаб таъминотнинг ҳар бир тарафини ўз ичига олувчи хизматлар доираси билан таъминлайди. Рҳенус компаниясининг тарихи узоқ ва ўз фаолиятида ўзининг ускуналарини ишлатишга аҳамият беради. У муайян мижоз материаллари оқими ечимларини Европадаги таъминот марказлари тармоқлари билан бирга олиб боради. Унинг хизматлари ўз ичига харид қилиш, ишлаб чиқариш ва тарқатиш соҳаларидаги таъминотнинг ҳар томонлама ечимларини олади.

Компаниянинг портфели ўз ичига таъминотни ташкили ва бошқаруви билан биргаликда юқори сифатли қўшимча қийматли хизматларни ва комплекс сақлаш масалаларини хал қилишни олади. Рҳенус саноат товарлари, автомобил ва транспорт саноати, соғлиқни сақлаш, халқ истеъмол моллари, оммавий ахборот ва товарлар, уйга етказиб бериладиган хизматлар, офис тузумлари ва пневмотузумлар воситасида юклар билан ишлаш каби катта секторларда фаолият олиб боради.

Юк ташиш таъминоти

Бутун Ер юзи бўйлаб юк ташиш катта вазифадир. Бу иш ҳар доим ўз ичига янги йўналишларни ва бозорларни ривожлантиришни олади. Рҳенус юкларни темир йўл ва автомобил, ҳаво ёки сув транпортида ташишнинг ҳар бир имкониятидан тўла фойдаланади. Компания юкларни гуруҳлар ва бўлакларга бўлиб ёки ягона юк сифатида, стандарт ўлчамли ва ностандарт ўлчамли юкларни, оддий усулда ёки тезкор усулда, ички танспорт ёки халқаро таъминот ва тарқатиш хизматларидан фойдаланиб етказиб беради. Хизмат ўз ичига консигнация усули билан жўнатилган юкларни кузатиб бориш тузумини ҳам олади.

Бунинг ҳаммаси компаниянинг Европа ва Осиёдаги 140 та фаолият олиб бориш жойларида ва ҳамкорлар, корреспондентлар ва агентлар ёрдамида яна бошқа 140 та фаолият кўрсатиш жойларида рўй беради. Рҳенус Фреигҳт Логистиcс(юк ташиб бериш хизмати) Германиядаги Сйстем Аллианcе(тузум иттифоқи) тармоғининг бир қисми бўлиб, Сйстем Аллианcе Эуропе тузумида қитъанинг бошқа жойларида ҳам иш олиб боради. Ҳар куни 4 000 та юк машинаси Рҳенус номидан йўлга чиқади. Компания ҳар йили тўққиз миллиондан зиёд юк жўнатишларни яъни тахминан 7,7 миллион тонна оғирликдаги ҳар турли товарлардан иборат бўлган юкларни етказиб беради.

Портлардаги юк ташиш билан боғлиқ бўлган хизматлар

Рҳенус Порт Логистиcс ўз мижозларининг товарлар харид қилиш ва тарқатиш эҳтиёжлари учун тўлиқ тузумларни ривожлантириб боради. Рҳенус самарали қитъалараро таъминот тизимларини ташкил қилади, бошқаради ва ишини амалга оширади. Компания портларда ва қуруқликнинг ичкари қисмларида ўз объэктларига эга ва темир йўл хизматларидан ҳам тўла фойдаланади.

Рҳенус катта ҳажмдаги юклар, уйиб ташиладиган, оғир юклар ва қурилмаларни ташиш, тушириш ва юклаш ва сақлаш хизматларини тўлиқ бажарувчи ҳисобланади. Рҳенус буюртмага асосан тўлиқ ечимларни таъминлашга қодир ва компанияларни импорт қилинган ёғочларни қуритиш ва кесиш ёки кўмирни аралаштириш ва элаклардан ўтказишни ўз ичига оладиган турли ишлардан халос қилади.

Жамоа транспорти

Маҳаллий жамоа транпортига келганда, Рҳенус ўзининг худудий илдизларини Европа тажрибаси билан бирга фойдаланади: Рҳенус жалб қилувчи арзон нархдаги хизматларни таклиф қилади. Агар компания маҳаллий ва худудий автобус хизматларини кўрсатишни қабул қилиб олса, оқибатда узоқ муддатга давлат бюджети бундан енгил тортади. Рҳенус темир йўл маршрутларини сотиб олганида, йўловчилар маҳаллий темир йўл хизматлариннинг сифатида ҳақиқий кескин ўсиш юз берганини сезишди -нархи ўзгармасдан хизматнинг сезиларли равишда яхшилангани халққа наф келтирди. Маҳаллий давлат транспорт компанияси хусусийлаштирилганида, кўпинча фаолият учун талай имконият бўлади. Рҳенус шу имкониятдан тўлиқ фойдаланиш қоблилиятига эга, чунки у бу соҳада илгариги ишларидан бой тажрибага эга. Бу компанияга мижозларга мос келадиган, йўловчиларга, ходимларга ва эгаларга идеал ечимларни ривожлантириш имконини беради.