Рибоза — моносаҳарид; барча тирик ҳужайралардаги РНК таркибида бўлади. Р. ҳосиласи — спирт рибит кўпгина витаминлар ва коферментлар таркибига киради. Д ва Л шаклидаги оптик фаол ва нофаол рацемат ҳолида бўлади. Р. кристалл модда, сувда яхши эрийди; суюқланиш температураси 86—87° (Д шаклдагиси).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил