Ricchi e Poveri
Риcчи э Повери (талаффузи: ’рикки э повери' (таржимаси: „Бойлар ва камбағаллар“) – 1967-йили Генуяда ташкил этилган италян поп гуруҳи бўлиб, дастлаб гуруҳ Анжела Брамбати, Анжело Сотгиу, Франко Гатти ва Марина Оcчиэна каби ижодкорлардан иборат бўлган. Гуруҳ 1960-йилларнинг охиридан ҳозирги кунга қадар фаол ижод билан шуғулланган бўлиб, уларнинг албомлари дунё бўйлаб 20 миллион нусхадан ортиқ сотилган[1].
Риcчи э Повери | |
|---|---|
|
| |
| Келиб чиқиши | Генуя, Италия |
| Аъзолар |
|
| Собиқ аъзолар |
|
| Веб-сайт | Риcчи э Повери Боокинг wебпаге |
Тарихи
1967–1969: шаклланиши ва дастлабки йиллар
Гуруҳ 1967-йилда Анжела Брамбати,Анжело Сотжиу,Франко Гатти ва Марина Оккиэна каби қўшиқчилар томонидан полифоник-квартет тўртлиги сифатида ташкил этилган. Гуруҳ ўз номини Римлик қўшиқчи Франко Калифанонинг „маънавий бой ва молиявий камбағал“ деб ҳазил тариқасида айтган гапидан олишган. Гуруҳ тўрт хил овознинг ўзаро боғланишига асосланган ўзига хос вокал услубига эга бўлиб: бас (Гатти), тенор (Сотгиу), алто (Оcчиэна) ва сопрано (Брамбати)лардан иборатдир.
Уларнинг биринчи марта омма олдида чиқиши 1968-йил Cантагиро шаҳрида бўлиб, „Абадий севги(Л’ултимо аморе)“қўшиқи билан чиқишган. Риcчи э Повери 1970- йилдан буён Санремо мусиқа фестивалида бир неча бор қатнашишган бўлиб, 1971-йили фестивалда улар Хосе Фелисиано томинидан куйланиб, Жимми Фонтана томонидан басталанган „Че сарà (Нима бо'лади)“ қўшиқини куйлашган. 1971-йил Санремо фестивалининг сўнгги йили бўлиб, унда ҳар бир қўшиқ икки марта, ҳар хил санъаткор томонидан ижро этилган. Риcчи э Повери охирги фестивалда қўшиқлари италян, испан ва инглиз тилларида бутун дунё бўйлаб хит бўлган Фелисианонинг „Че сарà“ қо'шиқини Фелисианодан кейин иккинчи бор ижро этишган.
Риcчи э Повери 1978-йилги Эуровисион қўшиқ танловида, „Қуэсто аморе(Бу севги)“ қўшиғи билан 53 баллни қўлга киритиб Италия ҳисобини 12-ўринга чиқаришган. 1981-йилда Марина Оcчиэна яккахон карерасини давом эттириш учун гуруҳни тарк этган.
Риcчи э Повери Италян ва Испан тилларида 1980 ва 1990-йиллар оралиг’идаги хит асарларини, жумладан „Мамма Мария(Мария Она)“, „Маде ин Италй(Италияда ишлаб чиқарилган“, „М“, „М'иннаморо ди те(Сени севиб қолдим)“ ва "Се м'иннаморо(Агар севиб қолсам) қўшиқларини ёзишган.
Сарà перчé ти амо (Балки сени севганим учундир)
1981-йилда гуруҳ „Сарà перчé ти амо“ қўшиқининг испанча версиясини ёзишган. „Серá порқуэ те амо“ деб номланган қўшиқ Мексика, Кариб денгизи, Марказий ва Жанубий Америкада хитга айланган.
Бир нечта гуруҳлар қўшиқни турли жанрларга, жумладан тропик рақс ва Групера деб номланувчи Мексика халқ мусиқасининг турли шаклларига мослаштиришган.
Қўшиқ „Л’Эффронтéэ“ (1985), „Спике оф Бенсонҳурст (Бенсонҳаст бошоқи)“ (1988), „Ҳигҳ Тенсион (Юқори куч)“ (2003) ва „Унмаде Бедс(Тайёрланмаган тўшаклар)“ (2009) филмлари учун саунтрек сифатида ҳам фойдаланилган.
2007-йилги ҳолатига кўра, қўшиқ ҳали ҳам барча жанрларда солиб куйланиб келинмоқда ва у бир қанча испан тилида сўзлашувчи мамлакатларда янги авлод рамзи сифатида носталгия мақомига эга бўлди. Қўшиқ 2008-йилда немис тилида Диана Сорбелло томонидан „Дас ист, wеил ич дич лиэбе“ ва 2011-йилда голланд тилида Моник Смит ва Тим Доуwсма томонидан „Эéн зомеравонд мет жоу“ номлари билан қайта ишланиб, ижро этилган.
Сўнгги йиллар
Риcчи э Повери 2009-йил 12-13-июн кунлари Ўртаер денгизида жойлашган Малта оролида иккита йирик концерт берди. 2010-йил 6-ноябрда Малтада яна бир бор гуруҳнинг консерти бо'либ о'тди. Риcчи э Повери 2012-йилда Италия ва Словения бўйлаб гастрол сафарини якунлаб, 2013-йил бошида Москвадаги Дискотека 80 концертида учта қўшиқ ижро этишган.
2016-йилда гуруҳ асосчиси Франко Гатти 74 ёшида гуруҳдан нафақага чиққан. 2013-йилда унинг ўғли Алессио 23 ёшида вафот этгани унинг ҳаётини жуда ўзгартириб юборган[2][3].
2020-йилда гуруҳ Санремо Мусиc Фестивал дебютининг 50 йиллигини нишонлаш учун қайта бирлашди.
2022-йил 18-октябрда гуруҳ аъзоси ҳисобланган Гатти 80 ёшида вафот этди[4]. 2023-йилда Риcчи э Повери Австралиянинг Сидней, Мелбурн ва Аделаида каби шаҳарларида гастрол сафарлари қилди.
Гуруҳ аъзолари
Дискографияси
- Риcчи э Повери (1970)
- Амиcи миэи (1971)
- Пенсо сорридо э cанто (1974)
- РП2 (1975)
- Риcчи & Повери (1976)
- И мусиcанти (1976)
- Қуэсто аморе (1978)
- Ла стагионе делл’аморе (1980)
- Э пенсо а те (1981)[5]
- Мамма Мариа (1982)
- Воулез-воус дансер (1983)
- Димми қуандо (1985)
- Пубблиcитà (1987)
- Буона гиорната э… (1990)
- Аллегро италиано (1992)
- Парла cол cуоре (1999)
- Пердутаменте аморе (2012)
- РеуниОН (2021)
Албомлари
- 1972 – Ун диадема ди суccесси
- 1978 – Риcчи & Повери
- 1982 – Cоме эравамо
- 1982 – Профили мусиcали
- 1983 – Маде ин Италй
- 1984 – Иэри э Огги
- 1990 – Cанзони д’аморе
- 1990 – Уна домениcа cон те
- 1993 – Анче ту…
- 1994 – И пиù гранди суccесси
- 1997 – Пиccоло Аморе
- 1998 – БМГ Cоллеcтион
- 2000 – И гранди суccесси оригинали
- 2008 – Греатест Ҳиц
- 2011 – Ле cанзони, ла ностра сториа
Инглиз тилидаги қўшиқлари
- 1981 – „Маке Ит Wитҳ Ме“/"Сарà перчé ти амо"
Қўшимча ҳаволалар
- ↑ „Санремо, и Риcчи э Повери торнано ал cомплето“. илГиорнале.ит (2020-йил 26-январ).
- ↑ „"Ла морте ди мио фиглио э и Риcчи э Повери": Франcо Гатти вуота ил саccо, тутта ла веритà сулл'аддио - Сфоглио - Либеро Қуотидиано“. 2016-йил 11-майда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Парла "Ил баффо" - л'Аддио аи Риcчи э Повери, Гатти: «Ора ми годо қуэлло че ҳо» | Лигуриа | cултура | Ил Сеcоло ХИХ“. 2016-йил 9-майда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Морто Франcо Гатти деи Риcчи э Повери“. ла Репубблиcа (2022-йил 18-октябр).
- ↑ Биллбоард – 8 Ауг 1981 „Ноw тҳе Риcчи э Повери аcт ис сет фор ан албум релеасе ин Германй“