Richard Clarida
Ричард Ҳаррис Cларида (1957-йил 18-майда туғилган) — америкалик иқтисодчи, 2018-йилдан 2022-йилгача Федерал захира раисининг 21-ўринбосари бўлиб ишлаган. Ричард Ҳаррис Cларида 2022-йил 14-январда ўз лавозимидан истеъфо берди ва 2022-йил баҳор семестри учун Колумбия университетида дарс бериш мақсадида давлат хизматидан таътилга чиқди. У Колумбия университетида Иқтисодиёт ва Халқаро алоқалар бўйича C.Лоwелл Ҳаррисс профессори ҳисобланади. Шунингдек, у 2006-йилдан 2018-йил сентябригача ва 2022-йил октябрдан ҳозирги кунгача ПИМCО учун глобал стратегик маслаҳатчи сифатида фаолият юритади. У ўзининг динамик стохастик умумий мувозанат назарияси ва халқаро пул иқтисодиёти соҳасидаги ҳиссалари билан машҳур. У илгари иқтисодий сиёсат бўйича АҚШ молия вазирлигининг ёрдамчи котиби сифатида фаолият юритган ва молиявий медал билан тақдирланган. У шунингдек, CОВИД-19 пандемияси даврида инфляция ўткинчи бўлган деган назарияниилгари сурган[1].
Таълими
Cларида Иллинойс Уэслиан Университетидан иқтисодиёт бўйича бакалавр даражасини „Бронзе Таблет“ шарафи билан олган ва магистр ҳамда фалсафа доктори даражаларини Ҳарвард университетида қўлга киритган. 2018-йил октябрда у Иллинойс университетининг Гуманитар ва табиий фанлар коллежи томонидан битирувчилар ютуқлари мукофоти билан тақдирланган.
Академик фаолияти ва илмий тадқиқотлари
1988-йилдан буён Cларида Колумбия университетида иқтисодиёт ва халқаро муносабатлар дастурларида дарс бериб келмоқда, у шу университетда C.Лоwелл Ҳаррисс иқтисодиёт профессори унвонига эга. 1997-йилдан 2001-йилгача Cларида Колумбия университети иқтисодиёт бўлими раиси лавозимида ишлаган. Фаолиятининг бошида у Яле университетидаги Cоwлес жамғармаси аъзоси бўлган.
Cларида тадқиқотлари динамик стохастик умумий мувозанатни моделлаштиришга қаратилган. Бу замонавий макроиқтисодиёт ва оптимал пул-кредит сиёсатида, айниқса, вақт қаторлари таҳлили орқали катта таъсирга эга бўлган амалий умумий мувозанат назариясининг бир тармоғидир. Унинг Жорди Галí ва Марк Гертлер билан олиб борган тадқиқотлари шуни кўрсатадики, бугунги кунда кўплаб давлатларда пул-кредит сиёсати келажакни ҳисобга олувчи Тайлор қоидасига ўхшаш тарзда юритилмоқда. Аммо 1970-йиллардаги сиёсатчилар бундай келажакка йўналтирилган Тайлор қоидасига амал қила олмаган[2].
Cларида пул-кредит сиёсати, валюта курслари, фоиз ставкалари ва халқаро капитал оқимлари бўйича етакчи илмий журналларда кўплаб тез-тез иқтибос келтириладиган мақолаларни нашр этган. У тез-тез дунёнинг етакчи марказий банклари, жумладан Федерал захира, Марказий банк, Англия банки ва Япония банкига ўз тадқиқотларини тақдим этиш учун таклиф этилади. У 2008-йилги молиявий инқироз натижасида юзага келган паст инфляция даврининг пул-кредит сиёсати оқибатлари ҳақида ёзган[3].
Бошқа профессионал ютуқлар
Ричард Cларидаа АҚШ Молия вазирлигида иқтисодий сиёсат бўйича ёрдамчи котиб лавозимида фаолият юритган. Ушбу лавозим жуда мас’улиятли бўлиб, унга тайинланишдан олдин номзод АҚСҲ Сенати томонидан расмий тарзда кўриб чиқилиб, тасдиқланиши шарт ҳисобланади. Бу лавозимда Ричард Cларида АҚШ Молия вазирлигининг икки нафар котиби — Паул ЎНеилл ва Жоҳн W.Сноw учун бош иқтисодий маслаҳатчи сифатида фаолият юритган. У уларга иқтисодий сиёсатга оид муҳим масалалар бўйича маслаҳат берган, жумладан АҚШ ва жаҳон иқтисодиёти истиқболлари, халқаро капитал оқимлари, корпоратив бошқарув ҳамда АҚШ давлат қарзининг муддат тузилиши каби муҳим йўналишлар билан шуғулланган. 2003-йил май ойида Жоҳн W.Сноw Ричард Cларидани унинг фидокорона ва юқори даражадаги хизматларини эътироф этиб, „Треасурй Медал“ билан тақдирлаган.
Ричард Cларида бир қатор нуфузли молиявий ташкилотларда маслаҳатчи сифатида фаолият юритган. Жумладан, у Cредит Суиссе Фирст Бостон таркибидаги Глобал Фореигн Эхчанге Гроуп ҳамда Гроссман Ассет Манагемент билан ҳамкорлик қилиб, молиявий ва иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатлар берган. 2006-йилдан 2018-йилгача у ПИМCО компаниясида Глобал стратегик маслаҳатчи бўлиб ишлаган, 2015-йилда эса ушбу компанияда бошқарувчи директор лавозимига тайинланган. Cларида 2022-йил октябр ойида ПИМCО компаниясига бошқарувчи директор ва глобал иқтисодий маслаҳатчи сифатида қайтди. У Ташқи алоқалар кенгаши аъзоси. Cларида НБЕР (Иқтисодий тадқиқотлар миллий бюроси)нинг Г7 жорий ҳисоб балансидаги номутаносибликлар бўйича лойиҳасига директорлик қилган ҳамда „Г7 Cуррент Аccоунт Имбаланcес: Сустаинабилитй анд Аджустмент“ асарининг муҳаррири бўлган[4][5].
2024-йил март ойида Америка молия музейи Cларидани Wҳитеҳеад Аwард фор Дистингуишед Публиc Сервиcе анд Финанcиал Леадершип мукофоти билан тақдирлади. Тақдирлашда музей унинг давлат секторидаги самарали фаолияти ҳамда иқтисодий сиёсат ва молия соҳасидаги етакчилигини алоҳида эътироф этди[6].
Федерал захира

2018-йил 24-апрелда Cларида АҚШ Президенти Доналд Трумп томонидан Федерал захира раиси ўринбосари лавозимига Станлей Фисчернинг ўрнига номзод қилиб кўрсатилди[7]. 2018-йил 28-августда АҚШ Сенати Cларидани Федерал захира раиси ўринбосари лавозимига 69–26 овоз натижаси билан тасдиқлади. Шундан сўнг у 2018-йил 17-сентабрда расман ўз лавозимига киришиб, АҚШ пул-кредит сиёсатини белгилаш жараёнида фаол иштирок эта бошлади[8].
Шахсий ҳаёт
Cларида Иллинойс штатининг Ҳеррин шаҳрида ўсган[9]. 1989-йилда у Поллй Морган Баррй билан турмуш қурган[10]. 2016-йилда у ўзининг „Тиме Но Чангес“ номли 13 трекдан иборат албомини чиқарди. Ушбу албомда у нафақат ижрочи сифатида, балки қўшиқларнинг мусиқаси ва матнларини ҳамда вокал ижросини ҳам ўзи яратган[11].
Манбалар
- ↑ [неэдс cите]
- ↑ Cларида, Ричард; Гали, Жорди; Гертлер, Марк (1999). "Тҳе сcиэнcе оф монетарй полиcй: а Неw-Кейнесиан перспеcтиве". Жоурнал оф Эcономиc Литературе 37 (4): 1661–707. дои:10.1257/жел.37.4.1661. ҳттп://репоситори.упф.эду/бицтреам/10230/360/1/356.пдф.
- ↑ Cларида, Ричард „Wҳат Ҳас – анд Ҳас Нот – Беэн Леарнед абоут Монетарй Полиcй ин а Лоw Инфлатион Энвиронмент? А Ревиэw оф тҳе 2000с“. Федерал Ресерве Банк оф Бостон (2010-йил 1-октябр).
- ↑ „Ричард Ҳ. Cларида“. Натионал Буреау оф Эcономиc Ресеарч. Қаралди: 2022-йил 11-январ.
- ↑ „Ричард Cларида“. Блоомберг. 2012-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Мусеум оф Америcан Финанcе то Ҳонор Ричард Ҳ. Cларида, Ҳоwард Маркс, Чарлес М. Ройcе анд Тина Бйлес Wиллиамс ат 2024 Гала“. Мусеум оф Америcан Финанcе. Қаралди: 2024-йил 8-март.
- ↑ „Севен Номинатионс Сент то тҳе Сенате Тодай“. wҳитеҳоусе.гов (2018-йил 24-апрел). Қаралди: 2018-йил 29-апрел.
- ↑ Федерал Ресерве Сйстем (2018-йил 17-сентябр). „Ричард Ҳ. Cларида сwорн ин ас Виcе Чаирман анд мембер оф тҳе Боард оф Говернорс“. Пресс-релиз.
- ↑ Петерсон, Доуг „А неw туне ин эcономиcс“. Университй оф Иллиноис (2018-йил 8-октябр). Қаралди: 2018-йил 16-ноябр.
- ↑ „Ричард Cларида Анд Поллй Баррй Wед ин Wестпорт“ (1989-йил 18-июн). Қаралди: 2019-йил 31-март.
- ↑ Тимираос, Ниcк „Парсинг тҳе Лйриcс ат тҳе Фед“ (2018-йил 14-декабр). Қаралди: 2019-йил 31-март.