Richard Stone
СТОУН (Стоне) Ричард (1913-1991.6.12, Лондон) — инглиз иқтисодчиси. Кембриж университетини тугатган (1935). 1945-йилдан Кембриж университетида дарс берган, молия ва бухгалтерия ҳисоби факултети профессор, Иқтисодий жамият ва халқаро статистика институти президенти (1955). С. кўпгина мамлакатларда қўлланилаётган миллий ҳисоблар тизимини яратди. Иқгисодий қарашларида неокейнечилик тарафдори бўлиб, иқтисодий ўсишнинг кўп секторли моделини яратди, амалий эконометрика соҳасида тадқиқотлар олиб борди. Унинг миллий ҳисобларга молия баланси тизимини киритиши катта янгилик бўлди. Амалий эконометрика соҳасида 1954-йилда чиққан "Буюк Британияда истеъмол афзаллиги ва ҳаражатлар ҳисоби. 1920— 1938" китоби классик асар ҳисобланади. Нобел мукофоти лауреати (1984). Ас: Метод "затрати випуск" и националниэ счета (пер. с англ.), М., 1966[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |