Rigveda
Ригведа (санскр.- мадҳиялар ведаси) – Ригведанинг қадимий ҳиндлар маданиятида, шунингдек, умумҳинд – европа маданиятидаги ўрнини тушуниш учун китобнинг асли пайдо бўлиш тарихига назар солиш лозим. Орий қабилаларининг кўчиб келишлари кўп асрларга чўзилган ва жуда кенг миқёсни қамраб олган узоқ жараён бўлган. Ригведада бу қабилаларнинг Ҳиндистонга кўчиб келишларидан олдинги ҳаракатлари ҳақида аниқ эсдаликлар учрамайди. Аммо орийлар бу ерда биринчи пайдо бўлганларида уларда фақатгина жанг аравалари эмас, балки худоларга айтилган, уларнинг жанговар руҳини қўллаб-қувватлаган, уларнинг душман устидан ғалаба қилишлари, шон-шуҳрат, бойлик, эркак авлод қолдириш, тараққий этиш учун бўлган интилишларини акс эттирган мадҳиялар ҳам бор эди. Бу мадҳиялар руҳоний оилаларида огиздан-оғизга, авлоддан авлодга узатилди. Ригведада зардуштийликнинг муқаддас китоби Авесто билан жуда ҳамоханг афсона ва маросимлар бор. Баъзи ноаниқ афсонавий шахслар бу икки манбани бир-бири билан қиёслаш ёрдамида аён бўлади. Ригведа ягона асар, тўплам сифатида Ҳиндистон ҳудудида, асосан, Панжобда, Ҳинд дарёси ҳавзасида мужассам бўлди. Ҳиндистон тарихи бўйича қадимий сана ҳисобланмиш мил. ав. ВИ аср буддизмнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Ведалар эса ундан анча аввал қайд этилган. Шундай қилиб, Ригведа Шимолий Ҳиндистонда мил.ав. иккинчи – биринчи мингйилликларда юз берган воқеалар ҳақида маълумот берувчи ягона манба бўлиб қолмоқда. Бу ёдгорлик жуда ноёб бўлганлиги сабабли у фақат ўзини-ўзи шархлайди. Веда-"муқаддас билим", Р. – „мадҳиялар ведаси“ маъноларини беради. Веда ўша даврда яшаган инсоннинг ўзи ва уни ўраб турган олам: худолар, жин-шайтонлар, фазо, маросимлар, ижтимоий тузум, миллий қадриятлар ва бошқалар ҳақидаги билимининг барчасини ўз ичига олади. Ригведа худоларга айтилган мадҳияларнинг тўплами, яъни диний ёдгорлик бўлиб, унинг муаллифлари, риши куйловчиларнинг асосий вазифалари худоларни орийлар томонига оғдириш бўлган. Улар мадҳияларни куйлаб худоларни мақтаганлар, уларнинг қаҳрамонлик ва шарафларини улуғлаганлар, уларни қурбонлик келтириш маросимларига таклиф этганлар ва шундан сўнг уларни орийларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳаёт фароғатларини ато этишларини сўраганлар. Худоларга таъсир этишнинг энг асосий йўли – уларга мадҳия айтиш бўлган. Ригведа қадимги юнон достонлари „Илиада“ ва „Одиссея“нинг биргаликдаги умумий ҳажмига тенг келади[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 330.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |