Rikketsiozlar
Риккециозлар, бактериясимон микроорганизмлар — риккециялар қўзғатадиган ўткир юқумли касалликлар. Ҳайвонлар, қон сўрувчи ҳашаротлар (бит, бурга, кана) ва одамда учрайди. Риккециозлар эпидемик тошмали терлама, Ку иситмаси, окоп иситмаси ва бошқа киради.
Риккециялар микрометр улушларидан тортиб, бир неча микрометргача катталикда бўлади. Шакли шарсимон, ипсимон, калта ёки узун таёкчасимон бўлиши мумкин. Риккециялар турли хил ҳашаротлар (бурга, бит ва каналар) организмида паразитлик қилади.
Риккециялар қон орқали ўтадиган юқумли касалликлар гуруҳига киради. Р.нинг қўзғатувчилари касал одам (ҳайвон) қони ва лимфасида муайян вақтгача айланиб юриб, ундан қон сўрувчи ҳашаротлар (бурга, бит) ва каналар орқали соғлом киши қонига ўтади, ҳашаротлар риккецияларни фақат нажаси ёки сўлак безлари секрети орқали ажратади. Айрим ҳолларда, Мас, Ку иситмада Р. қорамол сути ва сийдиги орқали тоқади.
Табиий шароитда Риккециялар турли хил ёввойи сут эмизувчилар (асосан, кемирувчилар)да учрайди, булардан (риккецияларнинг қонда айланиб юриши даврида) бурга ва каналар касалликни юқтиради. Одамга касаллик кана қонни сўрганида, риккециялар бит, бурга, кана нажаси орқали зарарланган терига (Мас, терини қашиганда) ёки чанг билан шиллиқ пардаларга тушганида юқади. Р. орасида эпидемик тошмали терлама ва окоп иситмаси антропоноз касалликдир, булар билан кўпроқ одам касалланади. Уларнинг қўзғатувчиси бемор қонидан касаллик тарқатувчи (битлар)га қрн сўрганида ўтади, улардан эса бошқа кишиларга тарқалади. Қолган П. — зооноз касалликлардир. Бунда одамга касаллик касал ҳайвонлардан риккециялар ўтган бурга ёки каналар чаққанда юқади.
Касаллик тўсатдан бошланади, бемор иситмалайди, боши ва мускуллари оғрийди ва баданига тошма тошади. Қон томирларнинг деворлари, шунингдек, марказий нерв системаси зарарланади.
Бемор касалхонада даволанади. Риккециялар нинг олдини олиш учун қон сўрувчи ҳашаротлар (кана, бит, бурга) ва кемирувчиларга қарши кураш олиб бориш лозим.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |