Rikketsiylar
Риккецийлар (Риcкетциаcеаэ) -бактериялар оиласи. Қояли тоғлар доғли иситма касаллиги қўзгатувчисини илк бор аниқлаган америкалик микробиолог Х. Т. Риккец номи билан аталган. Одатда, шарсимон ёки таёкчасимон шаклда, ўлчами 0,2—0,6 мкм, ҳаракациз, грамманфий; 2 марта бўлиниш орқали кўпаяди; спора ҳосил қилмайди. Бўғимоёқлилар ва иссиқ қонлилар, жумладан, одам организми ҳужайралари ичида паразитлик қилади. Шимолий Осиёда одам ва ҳайвонларда тошмали терлама, қояли тоғлар доғли иситмаси, кана риккециози, Ку иситмаси ва бошқа касалликларни қўзғатади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |