Rim raqamlari
Рим рақамлари — қадимги римликлар қўллаган рақамлар. 2007
Рим рақамлари 7 та: И, В, Х, Л,C, Д, М. Рим рақамлар аслида лотин ҳарфлари бўлиб, уларнинг сон қийматлари қуйидагича:
| Символ | И | В | Х | Л | C | Д | М |
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Қиймат | 1 | 5 | 10 | 50 | 100 | 500 | 1000 |
Ҳар қандай натурал сонни Рим рақамлари ёрдамида ёзиш мумкин, бунда қуйидаги қоидага риоя қилинади:
- катта рақам кичигидан олдин ёзилса, рақамлар қўшилади.хахахаха
Масалан, ЛИ = 50 + 1 = 51; CИ = 100 + 1 = 101; ХИ = 10 + 1 = 11.
- кичик рақам каттасидан олдин ёзилса, катта рақамдан кичиги айрилади.
Масалан ИЛ = 50 — 1 = 49; ИC = 100 — 1 = 99; ИХ = 10 — 1 = 9.
Сонларни ёзишда айни бир Рим рақамлари кетма-кет 3 мартадан кўп қатнашмайди.
Масалан, ХХХ = 30, аммо 40 ўрнига ХХХХ эмас, балки ХЛ = 50 — 10 = 40 ёзилади. Рим рақамлари ёрдамида сонлар устида арифметик амаллар бажариш ноқулай. Рим рақамлари эндиликда асрлар, асар боблари, ойларнинг рақамлари, тартиб сонларини белгилашда қўлланади.
Масалан, ХХИ аср, ВИИ боб, сентябр — ИХ ой, ИИИ чорак.[1]
Қадимги рим халқлари ҳозирги кунда ҳам „рим рақамлари“ номи билан сақланиб келаётган рақамлаш тизимдан фойдаланганлар. Биз ва бутун дунё, бу тизимдан ҳозир ҳам байрам кунларини белгилашда, конференсияларнинг тартиб рақамини белгилашда, китобнинг бобларини (масалан, сўз боши бетларини), тарихдаги асрларни, шеърларнинг бандларини ва ҳоказоларни рақамлашда жуда кенг фойдаланамиз.
Тарихи
Рим рақамларининг келиб чиқиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. В рақами дастлаб қўл панжасини тасвирлаш белгиси сифатида, Х эса иккита бешликдан тузилган бўлиши эҳтимол. Ҳудди шунга ўхшаш 1000 ни тасвирловчи белги 500 ни тасвирловчи икки белгидан (ёки аксинча) тузилган бўлиши мумкин.
Рим рақамлашида бешлик саноқ тизимининг излари сезилиб турибди. Римликлар тилида (лотин тилида) эса бешлик саноқ, тизимининг асари йўқ. Демак, бу тизимни римликлар бошқа халқлардан олган бўлиши керак (этруск халқидан олинган бўлиши жуда эҳтимол).
5000 гача бўлган ҳамма бутун сонлар юқорида айтилган рақамларни такрорлаб ёзилади. Бунда катта рақам кичик рақамдан олдин (чапда) турса, бу рақамлар қўшилади, агар кичик рақам катта рақамдан олдин (чапда) турса (бу ҳолда уни такрор ёзиш мумкин эмас) кичиги каттасидан айрилади. Масалан, ВИ = 6, яъни 5+1; ИВ = 4, яъни 5-1; ХЛ = 40, яъни 50-10; ЛХ = 60, яъни 50+10. Бир хил рақам кетма-кет уч мартадан ортиқ ёзилмайди: ЛХХ = 70; ЛХХХ = 80; 90 сони ХC шаклида ёзилади (ЛХХХХ шаклда эмас).[2]
Дастлабки 12 та сон рим рақамлари билан қуйидагича ёзилади:
И, ИИ, ИИИ, ИВ, В, ВИ, ВИ, ВИИ, ВИИИ, ИХ, Х, ХИ, ХИИ
Мисоллар: ХХВИИИ = 28, ХХХИХ = 39;
CCCХCВИИ = 397; МДCCCХВИИИ = 1818.
Бу хил ёзишда катта сонлар билан арифметик амаллар бажариш жуда қийин. Шунга қарамай Рим рақамлаши Италияда ХИИИ асргача, ғарбий Европанинг бошқа мамлакатларида эса ХВИ асргача ишлатиб келинган.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Рим рақамлари.
Ўқиш учун
- Аcзел, Амир Д. 2015. Финдинг Зеро: А Матҳематиcианъс Одйссей то Унcовер тҳе Оригинс оф Нумберс. 1ст эдитион. Неw Ёрк: Палграве Маcмиллан.
- Гоинес, Давид Ланcе. А Cонструcтед Роман Алпҳабет: А Геометриc Аналйсис оф тҳе Греэк анд Роман Cапиталс анд оф тҳе Арабиc Нумералс. Бостон: Д. Р. Године, 1982.
- Ҳоустон, Степҳен Д. 2012. Тҳе Шапе оф Сcрипт: Ҳоw анд Wҳй Wритинг Сйстемс Чанге. Санта Фе, НМ: Счоол фор Адванcед Ресеарч Пресс.
- Таисбак, Чристиан М. 1965. „Роман нумералс анд тҳе абаcус.“ Cлассиcа эт медиэвалиа 26: 147–60.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Рим рақамлари“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- „Роман Нумералс (Тоталлй Эпиc Гуиде)“. Кноw Тҳе Романс. 2025-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-январ.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |