Сер Ричард Старкей (талаффузи: Ричард Старки) (1940-йил 7-июлда туғилган), Ринго Старр номи билан танилган, инглиз мусиқачиси, қўшиқнависи ва актёридир. „Тҳе Беатлес“ гуруҳининг барабанчиси ўлароқ халқаро миқёсда шуҳрат қозонган. Старр вақти-вақти билан гуруҳнинг асосий вокалчиси вазифасини бажарган. Хусусан, деярли ҳар бир „Тҳе Беатлес“ албомида Старр битта қўшиқни куйлаган. „Еллоw Субмарине“ ва „Wитҳ а Литтле Ҳелп фром Мй Фриэндс“ қўшиқлари бунга мисол бўла олади. Старр, шунингдек, гуруҳнинг „Дон'т Пасс Ме Бй“ ва „Оcтопус'с Гарден“ қўшиқларини ёзган ва куйлаган, яна тўртта „Тҳе Беатлес“ қўшиғининг ҳаммуаллифи ўлароқ кўрсатилган.

Ринго Старр

Ринго Старр 2019-йилда
Таваллуди
Ричард Старкей

1940-йил 7-июл (1940-07-07) (86 ёш)
Ливерпул, Англия
Касби
  • Мусиқачи
  • қўшиқчи
  • қўшиқнавис
  • актёр
Фаолият йиллари 1957–бугун
Турмуш ўртоғи
Болалари 3 нафар, жумладан, Зак Старкей
Қариндошлари Франcесcа Грегорини (ўгай қизи)

Мусиқий фаолияти

Жанрлар
Чолғулар
  • Барабанлар
  • вокал
Лейбллар
Гуруҳлари Ринго Старр & Ҳис Алл-Старр Банд
Собиқ гуруҳлари
Веб-сайти рингостарр.cом
Имзоси

Старр болалигида ҳаётига таҳдид солган касалликлар билан оғриган, бир неча марта узоқ муддат касалхонада даволанган. Ўсмирлик чоғида Буюк Британияда оммалашган скиффл жанрига қизиқа бошлади. 1957-йилда ўзининг биринчи гуруҳи – „Эддиэ Cлайтон Скиффле Гроуп“ гуруҳига асос солди. 1958-йил бошида скиффлга қизиқиш сусайиб, Америка рок-н-роли оммалашгунига қадар Старрнинг илк гуруҳи бир нечта нуфузли маҳаллий тадбирга чақирилди. 1960-йилда „Тҳе Беатлес“ ташкил топганида Старр Ливерпулда тузилган бошқа гуруҳ – „Рорй Сторм анд тҳе Ҳурриcанес“ гуруҳининг аъзоси эди. Гуруҳ Буюк Британия ва Гамбургда камтар муваффақиятга эришди. 1962-йилнинг август ойида Старр Пит Бест ўрнига „Тҳе Беатлес“ гуруҳига аъзо бўлиш таклифини олгач, „Ҳурриcанес“ гуруҳини тарк этди.

Старр бир неча „Тҳе Беатлес“ ҳамда бошқа филмларда рол ўйнаган. Гуруҳ тарқалиб кетганидан сўнг, бир нечта муваффақиятли синглларни чиқарди, жумладан, АҚСҲ хит-парадларида энг юқори ўнталикка кирган „Ит Доэсн'т Cоме Эасй“ қўшиғи ва биринчи поғонага кўтарилган „Пҳотограпҳ“ ва „Ёу'ре Сихтеэн“ қўшиқларини. Буюк Британиядаги энг муваффақиятли сингли „Баcк Офф Боогалоо“ бўлиб, ушбу композиция мамлакат хит-парадида иккинчи поғонагача кўтарилди. Старр 1973-йилда эълон қилган „Ринго“ албоми танқидчилар томонидан юқори баҳоланди ва кўп ададда сотилди. Албом Буюк Британия ва АҚСҲда албом хит-парадларида энг яхши ўнталикка кирди. Старр, шунингдек, кўплаб ҳужжатли филмларда суратга тушган, телекўрсатувларни олиб борган, болалар учун мўлжалланган „Тҳомас & Фриэндс“ дастурининг дастлабки икки сериясини ҳикоя қилган ва болалар учун мўлжалланган „Шининг Тиме Статион“ телекўрсатувининг биринчи мавсумида „Жаноб Кондуктор“ ролини ўйнаган. Старр 1989-йилдан бери „Ринго Старр & Ҳис Алл-Старр Банд“ гуруҳи билан ижро этиб келади. Гуруҳ йиллар давомида 13 хил таркибдаги турли мусиқачиларни бирлаштирган.

Старр барабанларни чалишда техник қобилият ўрнига асарни „ҳис қилишга“ кўпроқ урғу берди. Бу эса кўплаб барабанчи ўз чалиш услубини композиция нуқтайи назардан қайта кўриб чиқишига туртки бўлди. Шунингдек, Старр барабанларни чалиш усулларига таъсир кўрсатди. Масалан, ҳар икки таёқчани кафтни пастга қаратган ҳолда ушлаш, барабанларни пастроқ созлаш ва тонал ҳалқаларда овозни бўғувчи мосламаларидан фойдаланиш бунга мисол бўлад олади[1]. Старрнинг фикрича, „Тҳе Беатлес“ гуруҳининг „Раин“ қўшиғини ёзиб олишда барабанларни энг яхши ижро этган[2]. 1999-йилда Старр „Модерн Друммер“ журналининг шуҳрат залига киритилди[3]. 2011-йилда „Роллинг Стоне“ нашри обуначилари Старрни инсоният тарихидаги бешинчи энг яхши барабанчи деб топди. Старр икки марта Роcк анд Ролл Ҳалл оф Фаме шуҳрат залига киритилган: 1998-йил „Тҳе Беатлес“ аъзоси ўлароқ, 2015-йилда яккахон ижрочи ўлароқ[4]. 2018-йилда эса йиллик „Неw Еар Ҳоноурс“ мукофотлаш маросимида мусиқа санъатига қўшган салмоқли ҳиссаси учун рицар-бакалавр унвонини олди[5].

Манбалар

Сноскалар

  1. ↑ Фланс, Робйн „Ринго Старр“. ПАС Ҳалл оф Фаме. Перcуссиве Арц Соcиэтй. 2015-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 6-июл.
  2. ↑ Милес 1997, с. 280.
  3. ↑ „Модерн Друммер'с Реадерс Полл Арчиве, 1979–2014“. Модерн Друммер. 2015-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 10-август.
  4. ↑ „2015 Роcк Ҳалл индуcтеэс“. Радио.cом. 2014-йил 17-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 16-декабр.
  5. ↑ „Арисе, Сир Ринго! Беатлес друммер Ринго Старр реcеивес книгҳтҳоод“. НМЕ (2018-йил 20-март). 2018-йил 20-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 20-март.

Адабиётлар