Ринофима (юн. рҳинос — бурун ва пҳйма — ўсимта, шиш) — бурун терисида ўсимта пайдо бўлиши. Кўпроқ бурун учи ва қанотларида юзага келади. Асосан, 40—50 ёшдаги эркакларда учрайди. Р.га алкоголизм, сурункали меъдаичак касалликлари ва ташқи муҳитнинг зарарли омиллари — чанг, тез-тез совқотиш ва бошқа сабаб бўлади. Касалликда бурун учида тўқ қизил ёки кўкимтирқизғиш, ғадирбудур думалоқ ўсма ҳосил бўлади. Беморни операция қилиб даволанади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил