Рио до Сул - Бразилиянинг Санта Cатарина штатида жойлашган коммуна.

Рио до Сул харитаси

Шаҳарнинг муҳим жойларидан бири бу сувга билан поклантирувчи Яҳё собори ҳисобланади. Бошқа муҳим биноларга — Понте дос Арcос, собиқ темир йўл стансияси ва немис услубида қурилган бинолар киради. Шунингдек, шаҳардан Итажай-Аçу дарёси (Итахаи-ду-Сул ва Итажай-ду-Оэсте қўшилиши) ҳам оқиб ўтади[1][2][3][4].

Тарихи

Шаҳарга 1930-йил 10-октабрдаги 1708-сонли қонун билан Рио-до-Сул муниципалитет мақоми берилган. Рио до Сул ҳудуди Блуменаудан ажраб чиққан.

Иқлими

Вилоят мўтадил, нам иқлимга эга деб таснифланади. Йиллик ўртача ҳарорат 18 °C даража (ёзда максимал 34 °C ва қишда минимал −2 °C). 2013-йилнинг қишида муниципалитетда қор ёққанлиги қайд этилган, бу жуда кам учрайдиган ҳолатдир.

Сув тошқинлари

Рио-ду-Сулда тошқинлар тез-тез содир бўладиган табиат ҳодисасидир, шаҳарда учта дарё — Итажаи-Аçу, Итажаи-ду-Норте ва Итажай-ду-Оэстенинг борлиги мазкур тошқинларни келтириб чиқаради. Энг ҳалокатли тошқинлар 1983 ва 1984-йилларда қайд этилган; 2011-йил сентябр ойида сув сатҳи 13 м дан ошганлиги қайд этилган. Бу шу кунгача бўлган энг юқори кўрсаткич эди.

Таълим тизими

Рио-до-Сул шаҳри болалар таълимига алоҳида эътибор қаратади, болалар ва ўсмирларнинг асосий қисми маъмурий ва жамоат мактабларида таълим оладилар. Аммо кам сонли хусусий мактаблар ҳам мактаб ёшидаги аҳоли талабларига тўлақонли жавоб беради. Асосий бошланғич ва ўрта мактабларга Cолéгио Дом Босcо (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-08-03 санасида архивланган), Cолéгио Синодал Руй Барбоса, Институто Мариа Аухилиадора, CОC ва УНИДАВИ кабилар мисол бўла олади. Халқ таълимида иккита асосий давлат коллежи мавжуд, булар: Ҳенриқуэ да Силва Фонтес ва Пауло Зиммерманн.

Тўғридан-тўғри меҳнат бозорига йўналтирилган СЕНАИ ва СЕНАC[сайт ишламайди] каби ўқув марказлари ҳам мавжуд бўлиб, улар ўрта мактаб ўқувчилари учун профессионал таълим курсларни таклиф қилади.

Минтақада фаолият юритадиган университетлар қуйидагилар: 1966-йилда Рио-до-Сулда ташкил этилган УНИДАВИ ва ФАМЕСУЛ Униасселви ва шаҳардаги ягона давлат университети ИФC — Санта Cатарина Федерал институти.

Манбалар

  1. ↑ „Дивисãо Территориал до Брасил“ (португалча). Дивисãо Территориал до Брасил э Лимитес Территориаис, Институто Брасилеиро де Географиа э Эстатíстиcа (ИБГЕ) (1-июл 2008-йил). Қаралди: 17-декабр 2009-йил.
  2. ↑ „Эстимативас да популаçãо пара 1º де жулҳо де 2009“ (португалча) (ПДФ). Эстимативас де Популаçãо, Институто Брасилеиро де Географиа э Эстатíстиcа (ИБГЕ) (14-август 2009-йил). Қаралди: 17-декабр 2009-йил.
  3. ↑ „Ранкинг деcресcенте до ИДҲ-М дос муниcíпиос до Брасил“ (португалча). Атлас до Десенволвименто Ҳумано, Програма дас Наçõэс Унидас пара о Десенволвименто (ПНУД) (2000). 2009-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-декабр 2009-йил.
  4. ↑ „Продуто Интерно Бруто дос Муниcíпиос 2002-2005“ (португалча). Институто Брасилеиро де Географиа э Эстатíстиcа (ИБГЕ) (19-декабр 2007-йил). Қаралди: 17-декабр 2009-йил.