Rioni
Риони (грузинча: რიონი) — Грузиядаги дарё. Узунлиги 327 км, ҳавзасининг майдони 13400 км². Катта Кавказнинг Бош ёки Сувайирғич тизмасининг жан. ён бағридан бошланади. Кутаиси шаҳригача тоғлар орасидан окиб, сўнг Колхида пасттекислигига чиқади. Қора денгизга қуйилиш жойида делта ҳосил қилади. Кор ва музликдан, қуйи окимида ёмғирдан сув олади. Қуйилиш жойида ўртача сув сарфи 405 м³/сек. Дарёга Риони, Гумат ГЕСлари қурилган. Риони водийсининг бош қисмидан Осетия ҳарбий йўли ўтган. Риони бўйида Они, Кутаиси, Поти шаҳарлари жойлашган.[1]
| Риони | |
|---|---|
|
| |
| Давлат | |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |