Rise Like a Phoenix
„Рисе Лике а Пҳоэних“ — австриялик хонанда Cончита Wурст томонидан ижро этилган қўшиқ. У Жоэй Патулка, Алехандер Зуcкоwски, Жулиан Маас ҳамда Чарлиэ Масон томонидан ёзилган. Тарона Даниянинг Копенгаген шаҳрида бўлиб ўтган Эуровисион қўшиқ танлови 2014да Австрия шарафини ҳимоя қилган ҳамда мамлакатга танлов тарихидаги иккинчи ғалабани тақдим этган.
| „Рисе Лике а Пҳоэних“ | ||||
|---|---|---|---|---|
| Cончита Wурст сингли | ||||
| Cончита албомидан | ||||
| Чиқарилган санаси | 2014-йил 18-март | |||
| Ёзилган санаси | 2013-йил | |||
| Жанр | Оператик поп | |||
| Давомийлиги | 3:01 | |||
| Лейбл | ОРФ-Энтерприсе | |||
| Қўшиқ муаллиф(лар)и | Чарлиэ Масон, Жоэй Патулка, Али Зуcкоwски, Жулиан Маас | |||
| Cончита Wурст сингллари хронологияси | ||||
| ||||
Яралиш тарихи
Консепсияси ва сараланиши
Бастакор Алехандер Зуcкоwски ушбу қўшиқни дастлаб бошқа лойиҳа учун ёзган эди, бироқ Австриядаги барча йирик овоз ёзиш лейбллари „Рисе Лике а Пҳоэних“ни ишлаб чиқаришни рад этган. ОРФ телерадиокомпанияси Эуровисион учун қўшиқ таклиф қилишни сўраганида, Зуcкоwски дарҳол ушбу таронани юборишни ўйлаган. У: „Мен ушбу қўшиқ билан ҳали буюк воқеалар содир бўлишини билардим“, — дея ўз қарорини изоҳлаган. Қўшиқ Эуровисион учун ОРФ ички саралаш жараёнига киритилган.
2013-йил 10-сентябрда ОРФ хонанда Cончита Wурстни (Тҳомас Неуwиртҳ) Эуровисион 2014 танловида Австрия вакили сифатида ички саралаш орқали танлаганини эълон қилди[1]. 2014-йил 18-мартда эса „Рисе Лике а Пҳоэних“ танлов учун Австриянинг расмий таронаси сифатида эълон қилинди[2].
Чиқарилиши
Қўшиқ 2014-йил 18-мартда ОРФ томонидан чиқарилди. Худди шу куни унинг мусиқий видеоси ЁуТубеда премера қилинди, қўшиқнинг ўзи эса ОРФ веб-сайтида юклаб олиш учун тақдим этилди. 21-март куни Wурст ушбу таронани илк бор ОРФ телеканалининг „Данcинг Старс“ шоусида жонли ижрода тақдим этди.
Эуровисион қўшиқ танлови
2014-йил 8-май куни Копенгагендаги „Б&W Ҳаллерне“ аренасида Эуровисионнинг иккинчи ярим финали бўлиб ўтди. Танловга Дания телерадиокомпанияси (ДР) мезбонлик қилди. Cончита Wурст олтинчи бўлиб чиқиш қилди. Ярим финал натижаларига кўра, қўшиқ 169 балл билан биринчи ўринни эгаллади ҳамда финалга йўлланма олди[3].
10-май куни бўлиб ўтган финалда Wурст ўн биринчи бўлиб саҳнага чиқди. Овоз бериш якунида „Рисе Лике а Пҳоэних“ 290 балл тўплаб, танлов ғолибига айланди[4]. Бу Австриянинг 1966-йилдаги (Удо Жüргенс) ғалабасидан кейинги иккинчи муваффақияти бўлди.
Танловдан сўнг
2015-йил 31-март куни Wурст ушбу қўшиқни Лондонда ўтказилган Эуровисионнинг 60 йиллигига бағишланган „Эуровисион Сонг Cонтест'с Греатест Ҳиц“ шоусида ижро этди.
Ғолиб телерадиокомпания сифатида ОРФ Эуровисион 2015 танловига мезбонлик қилиш масъулиятини олди. Танловга Wурстнинг ўзи ҳаммуаллифлик қилди ҳамда 2015-йил 19-майда ўтказилган биринчи ярим финални „Рисе Лике а Пҳоэних“ таронаси билан очиб берди.
Танқидий қабул
„Стерн“ нашри қўшиқни 5 юлдуздан 4 юлдуз билан баҳолади. Австриянинг 1966-йилги ғолиби Удо Жüргенс таронани „ажойиб мусиқий тузилишга эга ва яхши ёзилган қўшиқ“ деб атаган ҳамда қўшиқ матни каби „кулдан қайта туғилиш“ маъносини юқори баҳолаган[2].
Трек-лист
- Рақамли юклаб олиш
- „Рисе Лике а Пҳоэних“ — 3:01
Релеасе тарихи
| Ҳудуд | Сана | Формат | Лейбл |
|---|---|---|---|
| Австрия | 2014-йил 18-март | Рақамли юклаб олиш | ОРФ-Энтерприсе |
| Европа | |||
| АҚШ | |||
| Буюк Британия | 2014-йил 11-май |
Чартлар
Ҳафталик чартлар
| Чарт (2014) | Энг юқори ўрин |
|---|---|
| Австрия (Ö3 Аустриа Топ 40) | 1 |
| Белгия (Фландрия) | 8 |
| Белгия (Валлония) | 19 |
| Дания (Ҳитлистен) | 6 |
| Финландия (Суомен вираллинен листа) | 2 |
| Франсия (СНЕП) | 39 |
| Германия (Оффиcиал Герман Чарц) | 5 |
| Венгрия (Маҳасз) | 9 |
| Исландия (РÚВ) | 8 |
| Ирландия (ИРМА) | 10 |
| Италия (ФИМИ) | 26 |
| Люксембург Дигитал Сонгс (Биллбоард) | 2 |
| Нидерландия (Сингле Топ 100) | 3 |
| Шотландия (Оффиcиал Чарц Cомпанй) | 18 |
| Словения (СлоТоп50) | 13 |
| Испания (ПРОМУСИCАЭ) | 8 |
| Швеция (Сверигетопплистан) | 27 |
| Швейсария (Счwеизер Ҳитпараде) | 2 |
| Бирлашган Қироллик (УК Синглес Чарт) | 17 |
| Бирлашган Қироллик Индепендент (Оффиcиал Чарц Cомпанй) | 1 |
Йиллик чартлар
| Чарт (2014) | Ўрни |
|---|---|
| Австрия (Ö3 Аустриа Топ 40) | 19 |
Сертификатлар
| Ҳудуд | Сертификат | Сотувлар |
|---|---|---|
| Австрия (ИФПИ Аустриа) | Платина | 30,000 |
Манбалар
- ↑ „Cончита Wурст беим Сонг Cонтест“ (де). орф.ат. Öстерреичер Рундфунк (2014-йил 10-сентябр). Қаралди: 2014-йил 25-ноябр.
- ↑ 2,0 2,1 „Реcорд cомпаниэс режеcтед "Рисе Лике А Пҳоэних"“. www.стерн.де.
- ↑ „Оффиcиал Эуровисион Сонг Cонтест 2014 сеcонд семи-финал сcоребоард“. Эуровисион Сонг Cонтест.
- ↑ „Оффиcиал Эуровисион Сонг Cонтест 2014 гранд финал сcоребоард“. Эуровисион Сонг Cонтест.