Riton
Qiyofa
Ритон (юн. рҳйтон, рҳео — оқаман) — ичимлик ичиладиган шохсимон қадимий идиш. Юнон ва Рим тарихчилари Р. Ҳиндистондан тарқалган деб ҳисоблайдилар. Р. бир оз эгилган ва ичи ковак бўлиб, ҳайвонларнинг шохлари, металл, сопол, ёғоч ва бошқалардан тайёрланган. Баъзи Р.ларнинг пастки учи ҳайвонларнинг бошига ўхшатиб безатилган. Р. Қад. Эрон, Бақтрия ва Римда ҳам машҳур бўлган. Қад. Нисо шаҳрини қазиш пайтида фил тишидан ясалган Р.лар (ИИ аср) топилган. Уларнинг пастки учига афсонавий ҳайвонлар, авлиёлар тасвири ва оғиз томонига мифологик сюжетлар бўрттириб ишланган. Нисо Р.лари парфиялик усталарнинг юксак санъат асарларидан ҳисобланади. Кавказда ичимликни Р.да ичиш ҳозир ҳам мавжуд.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |