Ритор мактаби — Юнонистон ва Римда кенг ёйилган олий гуманитар мактаб: 3 босқичли таълим тизимининг юқори чўққиси. Мил. ав. ИИИ асрда Юнонистонда ва мил. ав. И асрда Римда тарқалган. Антик давр охиригача сақланган. Бошланғич ўрта ва грамматик мактабдан сўнг, Ритор мактабида чиройли сўзлаш санъати, нотиқлик маҳоратини эгаллаш ўргатилган. Уларда нотиклик санъатидан ташқари ёш нотиқларнинг дунёқарашини шакллантиришга ёрдам берадиган турли фанлар, хусусан, риторика, ҳуқуқшунослик, тарих, адабиёт, фалсафа ўқитилишига эътибор қаратилган. Марк Туллий Сицерон ва Марк Фабий Квинтилианларнинг "Нотиклик санъати бўйича ўгитлар" китоби Ритор мактабини бошқаришда фойдаланиладиган асосий қўлланма ҳисобланган. Улар Ритор мактабини ривожланишнинг янги босқичига олиб чикдилар ва Римда бу мактабларнинг давлат тасарруфига ўтишини таъминладилар. Рим империясининг сўнгги даврларида, сиёсий тузумнинг нотиклик санъатига боғлиқлик даражаси бир кдсар сусайганлиги сабабли Ритор мактабининг мавкеи пасайди ва тортишувли масалаларни ҳал этиш воситасига айланиб қолди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил