Rizo Fozil
| Ризо Фозил Эмирович | |
|---|---|
| Таваллуди |
30-май 1928-йил Қрим АССР, РСФСР, Қорасубозор тумани, Барин қишлоғи |
| Вафоти |
26-ноябр 2016-йил (88 ёшда) |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | ёзувчиси, журналист |
| Фаолият йиллари | 1964-2016 |
| Мукофотлари | Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган маданият ходими (1973), Қрим автоном республикасида хизмат кўрсатган артист (2010) |
Ризо Фозил Эмирович (1928-йил 30-май, Қрим АССР, РСФСР, Қорасубозор тумани, Барин қишлоғи — 2016-йил 26-ноябр, Қрим Республикаси, Симферопол) — Қрим татар ёзувчиси ва журналисти. Ризо 2008—2016-йилларда Қрим-татар ёзувчилар уюшмаси раиси бўлган. 1973-йилда эса у Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган маданият ходими, 2010-йилда Қрим автоном республикасида хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлган.
Таржимаи ҳол
Ризо Фозил 1928-йил 30-майда Қрим автоном республикасининг Қорасубозор тумани, Барин қишлоғида дунёга келади.1944-йилда Қримдан сургун қилинган қрим татарларининг бир қисми билан биргаликда Кострома вилоятининг Макаревский туманига кўчирилади. 1955-йилда Кострома савдо билим юртини тамомлаган. 1959-йилда Самарқанд савдоси институтининг иқтисод факултетига ўқишга киради. Олий ўқув юртини тамомлагач, бир муддат Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида универмагда аудитор ва бош ҳисобчи бўлиб ишлаган.[1]
1965—1980-йилларда Тошкент қрим-татар “Ленин байроғи” газетасида адабий ходим, таржимон, бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган ва Қримга қайтган. 1980—1994-йилларда “Йилдиз” (Юлдуз) журнали нашриётида ше’рият бўлимини бошқарган, мас’ул котиб бўлган.
2008-йилда Қрим-татар ёзувчилар уюшмасини бошқарган[2]. Қрим-татар адабиётини оммалаштириш билан шуғулланган.
У 2016-йил 26-ноябр Сиферополда Каменка микротуманидаги мусулмонлар қабристонига дафн этилган.
Ижодий фаолияти
Ризо Фозил ўзининг илк ше’рларини 1964-йилда “Ленин байроғи” газетасида чоп этган[1]. 1970-йилда унинг “Наврўз” ше’рий тўплами номи билан нашр этилган. Халқ оғзаки ижодини ўрганиш билан шуғулланган, 1971-йилда қрим-татар тилида “Қайда бирлик – анда тирилик” (“Бирлик бор жойда куч бор”) маталлар тўпламини нашр эттирган. 1976-йилда фронтчи аёллар ҳақидаги “Аналар ёш экан” (“Оналар ёшлик чоғида”) очерклар тўпламини нашр эттирди. Қрим-татар адабиёти бўйича “Тувган эдебият” (“Маҳаллий адабиёт”) дарслиги, Ашиқ Умернинг “Саилама Есерлер” номли икки жилдлик “Сайланма асарлар” тўпламини тайёрлаган. Сафтер Нагаев билан биргаликда “Қримтатар эдебият тарихина бир назар” (“Қрим-татар адабиёти тарихига назар”) китобини нашр эттирди.
Қримда имом Абдулвоит Сахтара билан бирга “Буюрйнйз дуага!” ва Қур’он қрим-татар тилига таржимасини қилди.[3]
Унвон ва мукофотлар
- Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган маданият ходими (1973-йилда)
- Қрим автоном республикасида хизмат кўрсатган артист (2010-йилда)
- Қрим-татар тилида энг яхши асар учун Ашраф Шомизода номли мукофот (2009-йилда)
- Шоир Мустафо Жавҳарий асарларини нашр этгани учун — Қрим автоном республикасининг адабиёт соҳасидаги мукофоти (2011-йилда)
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Риза Фазыл // Писатели Советского Узбекистана. Библиографический справочник, Ташкент, 1977
- ↑ Помер письменник, який пережив депортацію
- ↑ Фазыл Риза Эмирович Вечноснами.ру
Адабиётлар
- Къырымтатар эдиплери. Симферополь. Таврия. 2000 г.
- Писатели Советского Узбекистана. Библиографический справочник, Ташкент, 1977
- 30-mayda tugʻilganlar
- 1928-yilda tugʻilganlar
- Qrimda tugʻilganlar
- 2016-yilda vafot etganlar
- 26-noyabrda vafot etganlar
- Oʻzbekiston SSRda xizmat koʻrsatgan madaniyat xodimlari
- Qrim-tatarlar
- Oʻzbekistonlik jurnalistlar
- Oʻzbekistonlik shoirlar
- Rossiyalik shoirlar
- Rossiyalik yozuvchilar
- Ukrainalik yozuvchilar
- Oʻzbekistonlik yozuvchilar
- Rossiya yozuvchilari