Ризоидлар (юн. рҳиза — илдиз, эидос — кўриниш), содда илдизлар — йўсинлар, лишайниклар ва баъзан сувўтлар ҳамда замбуруғларда илдиз вазифасини бажарувчи қилсимон ипчалар. Сув ҳамда озиқ моддаларни шимиш ва субстрат (тупроқ, тошлар)га ёпишиб ўсиш учун хизмат қилади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил