Rkatsiteli
Ркацители, Мамали Ркацители, Дедали Ркацители — ўрта эртаги ва энг кўп тарқалган винобоп грузин узум нави. Қора денгиз ҳавзаси экологикгеографик навлар гуруҳига мансуб. Грузия, Арманистон, Узбекистан, Тожикистон, Қозоғистон, Украина, Молдавия ва бошқа жойларда экилади. Барглари ўртача, тўгарак шаклда, 5 бўлмали. Гули 2 жинсли. Узум боши ўртача, ғужуми овал шаклда, олтинранг-сариқ, қуёш нури тегадиган томони жигарранг туе олади. Пўсти юпқа, таранг. Эти сувли, таркибида 25-28% канд, 6,85% кислота бор. Куртаги бўртгандан кейин фаол ҳарорат йиғиндиси 3000°—3100° да 150 кунда тўла пишиб етилади. Новдалари яхши пишади. Совуққа чидамли. Ҳосилдорлиги 150—200 с/га (энг юқори ҳосилдорлиги 368 с/га). Узумидан овқат устида ичиладиган енгил, шампан, кучли ва десерт винолар тайёрланади. Коняк учун хом ашё сифатида фойдаланилади. 1959-йилдан Ўзбекистоннинг барча вилоятлари учун раёнлаштирилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |